Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 24201 марта ўқилди

Иш вақтидан ташқари иш - ходим учун белгиланган кундалик иш муддатидан ташқари ишлаш.

  • Иш вақтидан ташқари ишлар ходимнинг розилиги билан қўлланиши мумкин.
  • Иш вақтидан ташқари вақтда, дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун камида икки баравар ҳақ тўланади.
  • Бунда бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилади.
  • Тунги вақтда ишлаганлик учун камида бир ярим баравар ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб белгиланади.

Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

  • Иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт.
Chat