Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 38389 марта ўқилди

Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:


  • Ишламайдиган пенсионерларга фахрий унвонлари учун  базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўланади.
  • 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча тўлов қўшилади.       
  • Пенсия миқдорини ҳисоблашда охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади.

Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада у танлаган беш йиллик давр кўрсатилади.

Пенсияларни қайта ҳисоблаш

Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган тури миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Қуйидаги ҳолатлар тайинланган пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади:

  1. пенсионер томонидан пенсия ҳужжатлар йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши (иш стажи ва пенсия тайинлангунга қадар иш ҳақи тўғрисида);
  2. ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;
  3. боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;
  4. устама ҳақ олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;
  5. базавий ҳисоблаш миқдорининг ўзгариши;
  6. даромадларнинг индексация қилиниши.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза пенсионер яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Оиланинг вояга етмаган аъзоси (боқувчисини йўқотганлик пенсияси) ёки белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз деб эътироф этилган шахснинг номидан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза унинг ота-онаси ёки қонуний вакили яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилиши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди:

  • қонунчиликка мувофиқ пенсияни ҳисоблаш тартиби ўзгарганда, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда;
  • тайинланган пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда;
  • оиланинг 16 ёшдан 23 ёшгача бўлган аъзоларидан бири таълим муассасасидан берилган унинг ўқувчи эканлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этган тақдирда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгарганда;
  • ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
  • I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза Пенсия жамғармаси бўлими томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1140" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.
  • Судга мурожат қилиш тартиби билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Ҳаётий мисол:

Савол: Е. исмли шахс 15 йилдан буён Россия Федерациясида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келаётгани, ёшга доир пенсия тайинлашда ушбу иш стажи ҳисобга олиниши ёки олинмаслиги юзасидан тушунтириш беришни сўради. 

Жавоб: Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади:

2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;

2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;

2020 йил 1 январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Демак, агар Е. исмли шахс Россия Федерациясида ёлланма ишчи сифатида ишлаб келган вақтида Пенсия жамғармасига суғурта бадалини ёки ягона ижтимоий тўловни ёхуд ижтимоий солиқни тўлаб келган бўлса, унинг 15 йиллик чет элдаги иш стажи ёшга доир пенсия тайинлашда инобатга олинади.

Chat