Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 33586 марта ўқилди

Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

Ишга қабул қилишда дастлабки синов қўллашдан мақсад
  • ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатини текшириш;
  • ходим ишни давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиш.

Дастлабки синов қўлланилмайдиган ходимлар рўйхати
  • ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
  • аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобига юборилган шахслар;
  • таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар;
  • 6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузиладиган шахслар.

Синов муддати 3 ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.


Дастлабки синов натижаси:

  • Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина буйруқ билан бекор қилиши мумкин.
  • Агар дастлабки синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.

Ҳаётий мисоллар (case): синов муддати

Савол: Битирувчи Ф. исмли шахс ишга кирмоқчи бўлганида, иш берпувчи унга сен янги битувчисан шунинг учун сени ишга 4 ой синов муддати билан оламан, синов муддатисиз меҳнат шартномаси туза олмайман деб айтганлигини таъкидлаб, иш берувчининг ушбу талаби қонуний ёки ноқонуний эканлигини сўради.

Жавоб: Ушбу ҳолатда Ф.исмли шахсдан Меҳнат кодексининг 84 ва 85-моддаларига асосан синов муддати 3 ойдан ошмаслиги ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди. 

Демак, Ф. исмли шахсни ишга олишда синов муддати қўллаш ва уни 4 ой қилиб кўрсатиш қонунга зиддир.


Фойдали ҳаволалар

► Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг миллий вакансиялар базаси 

► Давлат меҳнат инспекцияси сайти, агар меҳнат ҳуқуқларингиз бузилган бўлса 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига савол йўллаш 

► Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги телефон рақамлар маълумотномаси 

► Хорижда ишлашни хоҳловчи фуқароларнинг Умуммиллий маълумотлар базаси 

Chat