Шрифт ўлчами
Кўриниш
Жавоб: Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш «E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасида электрон аукционлар ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Бунинг учун эса, ҳокимлик ёки бошқа давлат идораларига мурожаат қилиш талаб қилинмайди ва электрон аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарнома «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси веб-порталига жойлаштирилганидан сўнг, ушбу электрон аукционда иштирок этишга электрон тарзда буюртманома бериш лозим.
Жавоб: Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан берилади.
Ер участкасини бериш бўйича мазкур имтиёз бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.
Жавоб: Фермер хўжалиги ер участкасини юридик ва жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалик экинларини оралиқ экиш учун бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага бериш (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) ҳуқуқига эга.
Демак, К. исмли шахс фермер хўжалигига тегишли ер майдонининг бир қисмини бошқа фуқарога боғдорчилик учун 2 йилга иккиламчи ижарага бериши мумкин эмас.
Жавоб: Қуйидагилар компенсация қилиб берилади:
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой, ишлаб чиқариш ва бошқа бинолар ва иншоотларнинг қиймати ҳам қопланиши лозим.
Компенсация тури, миқдори ва бериш муддати бўйича келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланади.
Жавоб: Ш. исмли шахснинг қўшнисига тегишли ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш, яъни пиёда ўтиш ҳуқуқи (сервитут) ўша қўшниси билан тузилган келишувга мувофиқ белгиланади. Агар улар ўзаро келиша олмасалар, суднинг ҳал қилув қарори билан белгиланади. Сервитут белгиланиши ва унинг шартлари хусусидаги ишларни ҳал қилишда судлар, тегишли ваколатли органларни ишга жалб этишлари ва сервитут белгилаш юзасидан уларнинг хулосасини олиши шарт.
Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатига олиниши лозим ва у ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сақланиб қолади. Сервитут тўғрисидаги келишув уни белгилашга сабаб бўлган асослар барҳам топса, бекор қилиниши мумкин.