Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 41771 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар          


Гендерхотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳат ҳисобланади.

Қуйидагилар жинс бўйича камситиш ҳисобланмайди
  • бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш;
  • қонунда белгиланган тартибда муддатли ҳарбий хизматга чақириш;
  • гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш;
  • хотин-қизлар ва эркаклар меҳнатини муҳофаза қилишда уларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш хусусиятлари;
  • мажбуриятлар фақат муайян жинсдаги шахслар томонидан бажарилиши мумкинлигига асосланган ҳолда касбий малакага доир тавсиялар бериш;
  • қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартиби ва шартларини ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини тартибга солишда фарқларни белгилаш;
  • хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий мавқеини мустаҳкамлашга, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлашга қаратилган ижобий чоралар.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • қонунийлик;
  • демократизм;
  • хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
  • жинс бўйича камситишга йўл қўйилмаслиги;
  • очиқлик ва шаффофлик.

Гендер статистикасини шакллантириш - Давлат статистика органлари гендер кўрсаткичлари асосида жамият ҳаётининг барча соҳаларида хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳолатини акс эттирадиган статистик ахборотни йиғишни, унга ишлов беришни, уни тўплашни, сақлашни, таҳлил қилишни ва эълон қилишни амалга оширади.

Гендер кўрсаткичларини шакллантириш
  • давлат статистика органлари томонидан амалга ошириладиган давлат статистик кузатувларига;
  • давлат бошқаруви органларининг маъмуриятга оид маълумотларига;
  • давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан мунтазам равишда амалга ошириладиган статистик кузатувларга асосланади.

Гендер кўрсаткичлари фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг статистик маълумотлари асосида ҳам шакллантирилиши мумкин.


Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.

Давлат органларининг кадрлар хизматлари зиммасига давлат хизматининг тегишли лавозимларида ишлаётган хотин-қизлар ва эркаклар сонининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиш мажбурияти юклатилади.

Бола туғилиши муносабати билан она ҳам, ота ҳам ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга. Болани парваришлаш бўйича таътилнинг давомийлиги ота-онанинг ихтиёрига кўра улар ўртасида бўлиниши мумкин, бунда ота-она таътилдан уни қисмларга бўлган ҳолда фойдаланиши мумкин.

Агар шахс ўзини жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган деб ҳисобласа, ваколатли органларга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситишга дучор этилган шахсдан давлат божи ундирилмайди.

Шаблон ва шакллар намуналари

Гендер тенглиги: ғоядан қонунга қадар

Chat