
<strong>Субсидияstrong> — ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ.
<strong>Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза беришstrong>.
- <strong>Ариза берувчиstrong> — ипотека кредитлари бўйича бошланғич <strong>бадал strong>ва <strong>фоиз strong>харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи <strong>18 ёшдан 60 ёшгачаstrong> бўлган <strong>Ўзбекистон Республикаси фуқаросиstrong>.
- <strong>Даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оилаstrong> — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори <strong>Қорақалпоғистон Республикасиstrong> ва <strong>вилоятларда strong>белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг <strong>2,7strong> бараваридан <strong>8 strong>бараваригача ва <strong>Тошкент шаҳридаstrong> белгиланган МҲТЭКМнинг <strong>2,7strong> бараваридан <strong>9,2strong> бараваригача бўлган оилалар.
Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби
- Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун <strong>исталган туман strong>(<strong>шаҳарstrong>) <strong>давлат хизматлари марказигаstrong> ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
- Ўзи келиб мурожаат этганда, <strong>Давлат хизматлари марказиstrong> ходими ариза берувчи номидан, <strong>ЯИДХП орқали strong>мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда Низомга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани <strong>электрон тарзда тўлдирадиstrong>.
- Зарур ҳолларда айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига тақдим этилади.
- Ариза берувчидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни ҳамда анкета-аризада қайт этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
<strong>Меҳнат мигрантлариstrong> номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг <strong>оила аъзолариstrong> <strong>нотариал strong>тартибда тасдиқланган <strong>ишончнома strong>асосида бериши мумкин.
<strong>Давлат хизматлари марказиstrong> ва <strong>ЯИДХП орқалиstrong> кўрсатиладиган <strong>хизматлар strong>ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга <strong>сўров юборишstrong> орқали <strong>маълумотларга strong>аниқлик киритиш <strong>тўловларсиз strong>(<strong>бепулstrong>) амалга оширилади.
Ариза берувчи томонидан <strong>ипотека кредитлариstrong> бўйича субсидия олиш учун ариза <strong>йил давомидаstrong> топширилиши мумкин.
Масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби
Масъул ташкилотлар <strong>7 иш кунидаstrong> ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тақдим этилган ҳужжатлар асосида ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва <strong>ЯИДХПда онлайн электрон шаклдаstrong> қуйидаги маълумотларни:
- <strong>тиббиёт бирлашмасиstrong> — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида <strong>сурункали касалликнинг оғир турлариданstrong> азоб чекувчи ва <strong>Соғлиқни сақлаш вазирлигиstrong> томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ <strong>алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларstrong>, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, <strong>ёлғиз strong>ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган <strong>болани парваришлаётган аёлларнинг strong>мавжудлигини;
- <strong>давлат солиқ инспекциясиstrong> — солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи ва оила аъзоси сифатида келтирилган шахсларнинг (аризада «Labor — migration» дастурида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчи бундан мустасно) даромадларини аниқлайди.
Бунда давлат солиқ инспекциясидан ариза берувчи ва оила аъзоларининг даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва автомат равишда субсидия ажратишни рад этиш бўйича комиссия котибига юборилади;
- <strong>туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлариstrong> — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;
- <strong>туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимиstrong> — ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлигини тасдиқлайди»
- <strong>туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимлариstrong> — ариза берувчининг <strong>оғир ижтимоий вазиятгаstrong> тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;
Комиссия томонидан баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тартиби
- Комиссия котиби масъул ташкилотлар томонидан киритилган хулосаларни <strong>3 кун ичидаstrong> аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқиб, <strong>якуний хулоса берадиstrong>.
- <strong>Комиссия раисиstrong> <strong>котиб strong>томонидан киритилган ижтимоий мезонлар юзасидан баҳолаш натижаларига асосан ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия <strong>бериш strong>ёки <strong>беришни рад этишниstrong> электрон (<strong>ЭРИ орқалиstrong>) шаклда тасдиқлайди.
- <strong>Субсидия ажратишstrong> ёки <strong>ажратишни рад этишstrong> тўғрисида комиссия электрон <strong>реестрни юритадиstrong> ҳамда ушбу реестр туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимида <strong>уч йил мобайнида сақланадиstrong>.
- <strong>Кўриб чиқиш якунлари бўйичаstrong> субсидия <strong>бериш strong>ёки <strong>беришни рад этишstrong> тўғрисида электрон тасдиқланган <strong>QR-кодstrong> (<strong>матрик штрихли кодstrong>) қўйилган қарор тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига <strong>юбориладиstrong>.
- Ушбу хабарнома <strong>Давлат хизматлари марказиstrong> томонидан <strong>бир иш кунидаstrong> ариза берувчига <strong>юбориладиstrong>.
- Бундан ташқари ЯИДХП орқали ариза берувчига «<strong>SMSstrong>» хабар юборилади.
- ЯИДХП орқали <strong>электрон шаклда мурожаат этилгандаstrong>, комиссия томонидан субсидия <strong>бериш strong>ёки <strong>беришни рад этишstrong> тўғрисидаги хабарнома <strong>электрон шаклда ариза берувчига юбориладиstrong>.
Ариза берувчини қуйидаги<strong> ижтимоий мезонлар бўйича баҳолашstrong> (аниқлаш) subsidiya.idm.uz дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади:
- ариза берувчининг «<strong>Labor — migrationstrong>» дастурида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги;
- ариза берувчининг <strong>ёш оилалар тоифасига мансублиги ва 30 ёшдан ошмаган фуқаро эканлигиstrong>;
- <strong>ариза берувчидаstrong>, шу жумладан, <strong>унинг турмуш ўртоғинингstrong> номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида<strong> мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигиstrong>»;
Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади
- <strong>а)strong> тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий <strong>мезонларга мос strong>келмаганда;
- <strong>б)strong> тақдим этилган маълумотлар <strong>нотўғри strong>ёки <strong>сохта strong>бўлганда;
- <strong>г)strong> илгари <strong>шаҳар strong>ва <strong>қишлоқ жойларда strong>арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида <strong>имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланганstrong> ҳолда квартира ёки <strong>якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олганstrong> (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) <strong>такрорий мурожаат strong>этганда;
- <strong>д)strong> жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган <strong>субсидия сони тугагандаstrong>;
- <strong>е) strong>ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади:
- <strong>Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаstrong> — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
- <strong>Тошкент шаҳридаstrong> — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
Ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби
- <strong>Давлат хизматлари марказиданstrong> субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгор <strong>уй-жойниstrong> <strong>ипотека кредитиstrong> орқали сотиб олиш бўйича <strong>қурилиш strong>(<strong>пудратstrong>) ташкилоти билан <strong>шартнома strong>тузади.
- <strong>Сотиб олинадиганstrong> уй-жой ёки якка тартибдаги уй-жойларни <strong>қуриш strong>ва <strong>реконструкция қилиш учун strong>ажратиладиган <strong>ипотека кредити миқдориstrong> тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда <strong>ариза берувчиstrong> ва <strong>биргаликда қарз олувчинингstrong> (<strong>кафилнингstrong>) тўлов қобилиятидан келиб чиқиб аниқланади.
- <strong>Фоиз тўловлариниstrong> ҳисоблаш ажратиладиган <strong>ипотека кредити қийматигаstrong> мувофиқ ҳисобланади.
- Бунда <strong>тижорат банкиstrong> томонидан ажратиладиган ипотека кредити миқдори <strong>жорий йил учунstrong> белгилаган ипотека кредитининг <strong>энг кўп миқдориданstrong> ошиб кетмаслиги шарт.
Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига
- <strong>уй-жой сотиб олиш учун субсидияstrong> ажратиш тўғрисидаги <strong>хабарномани strong>ва <strong>уй-жойни ипотека шартлари асосидаstrong> сотиб олиш бўйича <strong>қурилиш ташкилотиstrong> билан тузилган <strong>шартномани strong>ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган <strong>бадал маблағлариниstrong> банкдаги <strong>ҳисобварағига жойлаштирганлигиstrong> ёки <strong>пудрат ташкилотига тўланганлигиниstrong> тасдиқловчи <strong>ҳужжатstrong>;
- <strong>қуриладиган strong>ва <strong>реконструкция қилинадиган strong>якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини ҳамда <strong>банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларниstrong>;
- ипотека кредити бўйича биргаликда <strong>қарз олувчинингstrong> (<strong>кафилнингstrong>) тегишли <strong>маълумотларини strong>тақдим қилади.
Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан <strong>сўнг уч ишstrong> <strong>кунида strong>қарз олувчига <strong>кредит strong>бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда <strong>аризани қаноатлантиришstrong> ёки <strong>рад этишstrong> тўғрисида қарор қабул қилади.
Ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидия тўлаб бериш тартиби
- Сотиб олинадиган квартира бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич <strong>бадал тўлиқ шакллантирилганданstrong> сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан <strong>бир иш кунидаstrong> ипотека кредити шартномасини тузади.
- Якка тартибдаги <strong>уй-жойларstrong> қуриш ва реконструкция қилиш бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич <strong>бадал тўлиқ шакллантирилганданstrong> сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан <strong>бир иш кунидаstrong> ипотека кредити <strong>шартномасини strong>расмийлаштиради.
- Талабгор томонидан сотиб олинадиган квартиранинг талабгор номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат <strong>банки бир иш куниstrong> ичида туман (шаҳар) молия бўлимларига бошланғич бадалнинг <strong>бир қисмини қоплашstrong> учун <strong>кадастр ҳужжатларини илова қилганstrong> ҳолда <strong>субсидияни тўлашгаstrong> буюртманомани юборади.
- Туман (шаҳар) молия бўлимлари <strong>беш иш куниstrong> мобайнида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияни тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
- <strong>Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплашstrong> учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб <strong>ундан ўттиз кунstrong> ичида <strong>фойдаланилмаган strong>тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидияни туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига <strong>қайтарадиstrong>.
- Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан назарда тутилган <strong>муддат strong>ўтгандан <strong>сўнг уч иш куниstrong> ичида ажратилган субсидия туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига <strong>қайтарилмаган тақдирдаstrong>, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган <strong>субсидиянинг 0,033 фоизи миқдоридаstrong> пеня ҳисобланади.
Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари
2021 йил 10 декабрдан бошлаб бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш тартиби доирасида
- даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга Давлат бюджетидан субсидиялар тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади;
- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳар йили бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия миқдори тасдиқланади;
- субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномани олган шахслар ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг уй-жой қийматининг камида 5 фоизига тенг бўлган қисмини ўз маблағлари ҳисобидан шакллантиради;
- сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган <strong>32 миллион сўм миқдорида,strong> фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — биринчи беш йил давомида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;
- дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, сотиб олинадиган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан дастлабки бадал суммасини ошириш орқали тўланади;
- фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилади;
- Молия вазирлигининг ресурслари тижорат банкларига тўғридан-тўғри ёки «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ орқали жойлаштирилади;
- тижорат банкларига қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, унинг қарз юки кўрсаткичи, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратилган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади.
<strong>2022 йил 1 ноябрдан бошлабstrong>, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилди.
Субсидия бўйича топ - 8 муҳим саволга жавоблар