Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21191 марта ўқилди

Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар билан биргаликда битта истеъмолчи учун камида бир ойда битта маиший газ баллони (20 кг) етказиб бериш ҳамда технологик йўқотишларнинг табиий камайишини ҳисобга олган ҳолда 2018 йил 1 июлгача келгуси йил учун суюлтирилган углеводород газини истеъмол қилишнинг прогнозлаштириладиган ҳажмини аниқлайди.

Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчилар билан биргаликда мавжуд газ баллонлари, минтақалар бўйича хонадонлар (оилалар) сони ва табиий газни етказиб беришда узилишларни ҳисобга олган ҳолда 2018 йилнинг 1 сентябригача муддатда келгуси йилга маиший газ баллонларига бўлган эҳтиёжнинг прогнозлаштирилаётган миқдорини аниқлайди.

Истеъмолчиларга маиший газ баллонини вақтинча фойдаланиш учун етказиб бериш имкониятини кўриб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.

Газ таъминоти ташкилоти ва аҳоли ўртасида суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш бўйича шартнома 2 нусхада тузилади.

  • Суюлтирилган газни аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига тақсимлаш ва етказиб бериш схема бўйича амалга оширилади.
  • Маиший газ баллонларини аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига тақсимлаш ва етказиб бериш схема бўйича амалга оширилади.

Суюлтирилган углеводород гази ва маиший газ баллонларини газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида шартнома тузмасдан етказиб бериш ва қабул қилиш тақиқланади.

Суюлтирилган углеводород газини истеъмолчиларга етказиб бериш махсус автотранспорт воситалари ва резервуар сиғимлари воситасида газ баллонларида ёки гуруҳли газ баллони қурилмаларида газ таъминоти ташкилоти билан тузилган шартномалар асосида тегишли ҳужжатлар (газлаштириш лойиҳаси ёки эскизи) мавжуд бўлганда тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Истеъмолчиларга суюлтирилган углеводород гази газ баллонларида бўш баллонларни тўлдирилган баллонларга алмаштирган холда олувчигача етказиб берилади.

Chat