Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14681 марта ўқилди

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади. 

Сиртқи таълим шакли доирасида:

  • ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади:
  • кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Миллий университети таянч ОТМ ҳисобланади;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари талабаликка тавсия этилади;
  • тасвиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди.

Тавсияномалар беришнинг мезонлари:
  • эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётганлиги;
  • маҳалла тизимида камида 3 йиллик иш стажига эга бўлганлиги;
  • фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича «намунали» деб топилганлиги;
  • вилоят, туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, бўлимлари томонидан ижобий тавсифланганлиги;
  • халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари томонидан иш фаолияти ижобий деб баҳоланганлиги;
  • интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.

Маҳалла ходимларига тавсияномалар бериш Маҳалла ва тадбиркорлик агентлиги томонидан амалга оширилади.

Chat