Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 187551 марта ўқилди

Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома бериш мезонлари
  • кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;
  • тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;
  • турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;
  • ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
  • икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;
  • ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома шакли билан ҳаволада танишинг.

  • Хотин-қизларга тавсиянома бериш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.

  • Ишчи гуруҳлар талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 10 июнга қадар кўриб чиқади ва тавсиянома беришга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхатларини шакллантиради.
  • Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якунлари бўйича электрон ҳужжат шаклидаги баённома тузилиб, ишчи гуруҳлар раҳбарлари ва аъзоларининг электрон рақамли имзолари билан имзоланади.
  • Ишчи гуруҳлар йиғилишининг якуний баённомалари асосида туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларининг буйруғи электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
  • Талабгорларнинг мобил телефон рақамига ёки электрон манзилига тавсиянома беришга тавсия этилганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида хабар юборилади.

Вазирлик ҳар йили 14 июнга қадар
  • қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга ишчи гуруҳлар томонидан тавсия этилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхати асосида тавсияномаларни тасдиқлайди;
  • тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этади;
  • тавсияномалар берилган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг рўйхатини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади;
  • эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга берилган тавсияномаларни туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига юборади.


Олий таълим муассасаларига хотин-қизларнинг қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун схемаси

Chat