Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14191 марта ўқилди

Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан камида 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсиясига кўра Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат томонидан сайланади.

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади.

Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланади.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси тегишли гувоҳномага эга бўлади.

Сайлов комиссиялари тизимига қуйидагилар киради:
  • Марказий сайлов комиссияси;
  • вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари;
  • округ сайлов комиссиялари;
  • участка сайлов комиссиялари.

  • Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади.
  • Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
  • Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, сайлов кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
  • Масалаларни кўриб чиқиш ва қарорлар қабул қилиш сайлов комиссияси томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади.
  • Сайлов комиссиялари ўз фаолиятини очиқ ва ошкора амалга оширади.
  • Сайлов комиссиясининг мажлисларида сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ҳозир бўлиши мумкин.
  • Сайлов комиссиялари номзодларга, сиёсий партияларга сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитларни, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларининг адолатли тақсимланишини, овоз беришнинг ва сайлов якунларини чиқаришнинг ҳалол бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўради.

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси:
  • Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
  • Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади, комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
  • Марказий сайлов комиссиясининг мажлисларида иштирок этиш учун давлат органларининг, сиёсий партияларнинг ҳамда бошқа жамоат бирлашмаларининг, ташкилотларнинг вакилларини ва мансабдор шахсларини таклиф этади;
  • давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда Марказий сайлов комиссияси номидан иш юритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ахборот беради;
  • Марказий сайлов комиссиясининг қарорларини ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
  • Марказий сайлов комиссиясининг фаолиятини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни тақсимлайди ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
  • тегишинча Қонунчилик палатасининг ва Сенатнинг биринчи мажлисини очади ҳамда Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси сайлангунига қадар унда раислик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, Тошкент шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида 70 кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва 6 - 8 нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади.

  • Сайлов комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар.

Фуқароларга участка сайлов комиссияси биносида сайловчилар рўйхати билан танишиш, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали сайловчилар рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти таъминланади.

Chat