Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17046 марта ўқилди

Туризм — жисмоний шахснинг вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда доимий яшаш жойидан жўнаб кетиши (саёҳат қилиши).

Турист — вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) манбалардан даромад олиш билан боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда вақтинча бўлиш мамлакатига (жойига) 24 соатдан кетма-кет 12 ойгача бўлган даврга борувчи ёки вақтинча бўлиш мамлакатида (жойида) камида бир кеча тунаб қолувчи жисмоний шахс.

Гид (гид-таржимон) — ахборотга оид ва ташкилий хизматлар кўрсатиш, туристлар ва экскурсантларни вақтинча бўлиш мамлакатидаги (жойидаги) туристик ресурслар билан таништириш учун касбий жиҳатдан тайёргарлик кўрган, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахс.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги туризм соҳасидаги ваколатли давлат органидир.

Туристик индустриядаги хизматларнинг турлари:
  • турларни тақдим этиш бўйича хизматлар;
  • яшаш жойларини тақдим этиш бўйича хизматлар;
  • овқатлантириш бўйича хизматлар;
  • ахборотга оид, реклама хизматлари;
  • транспорт хизматлари;
  • барча турдаги транспорт учун чипталар ҳамда тадбирларга ва кўнгилочар объектларга бориш учун чипталар тақдим этиш (банд қилиб қўйиш, сотиш ва етказиб бериш) бўйича хизматлар.

Туристик хизматлар кўрсатиш шартномасида бошқа туристик хизматлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Гидлар, экскурсия етакчилари ва йўриқчи-йўл бошловчилар:
  • тегишли маълумотга, малака сертификатига эга бўлиши ва ўз вақтида малака оширишдан ўтиши;
  • мамлакатнинг тарихи, маданияти, этнографияси, иқтисодиётини ва бошқа соҳаларини расмий ёки ишончли манбалардан билиши;
  • туристик йўналишни режалаштириш ва экскурсияда ҳамроҳлик қилиш кўникмаларига эга бўлиши;
  • ўз функционал вазифаларини бажариш чоғида исми ва фамилияси ёзилган кўкрак нишонини (бейжикни) тақиб юриши;
  • хавфсизликни таъминлаш чораларини билиши ва фавқулодда вазиятларда амалий ҳаракат қилиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлиши шарт.

Chat