Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8408 марта ўқилди

Уруғчилик — уруғликларни етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек уруғликларнинг генетик (нав) ва экинбоплик сифатларини аниқлаш бўйича ўтказиладиган тадбирлар билан боғлиқ бўлган фаолият.

Уруғчилик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • уруғчилик соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этиш;
  • селекция ютуқларидан фойдаланиш;
  • уруғликларнинг кўргазма-савдоларида (кимошди савдоларида) иштирок этиш;
  • ўз фаолиятида инновацион технологиялардан фойдаланиш ва илм-фан ютуқларини жорий этиш;
  • уруғлик етиштириш бўйича ресурсларни тежовчи технологияларни қўллаш.

Уруғчилик субъектлари:
  • уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган майдонларнинг даврий апробациядан ўтказилишини таъминлаши;
  • ваколатли орган томонидан тасдиқланган уруғликларни етиштириш схемаларининг технологик талабларига, уларни сақлаш ҳамда реализация қилиш қоидаларига риоя этиши, шунингдек уруғликларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини таъминлаши;
  • уруғликларни реализация қилишда уруғлик тўдасига берилган мувофиқлик сертификатини, шунингдек дурагайлар ва навларнинг тавсифларини уруғликларнинг истеъмолчиларига (уруғликлардан фойдаланувчиларга) тақдим этиши;
  • ваколатли органлар билан уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган майдонларни апробациядан ўтказиши шарт.

  • Уруғликларнинг генетик (нав) сифати уруғлик етиштириш учун фойдаланиладиган уруғлик экинларнинг апробацияси, уруғлик экинларнинг навларини тупроққа экиб баҳолаш, уруғликларнинг лабораторияда ўтказиладиган нав синовлари натижалари бўйича аниқланади.

Уруғликларнинг экинбоплик сифатлари уруғликлар тўдаларидан ажратиб олинган намуналардан уруғликлар таҳлилини ўтказиш орқали аниқланади.

  • Экиш учун фойдаланиладиган уруғликлар сертификатлаштирилиши лозим.
  • Уруғликларни етиштириш, тайёрлаш, уларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва улардан фойдаланиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

Уруғликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга қуйидаги шартлар асосида йўл қўйилади, агар:
  • пахта чигити, бошоқли дон экинлари ва картошка уруғликлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилган нав ва дурагай жумласидан бўлса;
  • уруғликларнинг мувофиқлик сертификати ва фитосанитария сертификати, шунингдек карантин рухсатномаси мавжуд бўлса;
  • уруғликлар селекция ва тадқиқот ишлари, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган бўлса.

Илмий мақсадларда ва навни синаш учун олиб кирилаётган ҳамда олиб чиқилаётган уруғликлар учун божхона божи ундирилмайди ва улар квоталанмайди ҳамда лицензияланмайди.

  • Уруғчилик соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Chat