Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5735 марта ўқилди

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар халқаро ноқонуний муомалада бўлишининг олдини олиш ҳамда бундай муомалада иштирок этаётган шахсларни аниқлаш мақсадида божхона органлари ҳар бир алоҳида ҳолда чет давлатнинг божхона органлари ва бошқа ваколатли органлари билан келишувларга кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида назорат остида етказиб бериш усулидан фойдаланади, яъни ноқонуний муомалага киритилган гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддаларнинг ва прекурсорларнинг ўз назорати остида божхона ҳудудига олиб кирилишига, бу ҳудуддан олиб чиқилишига ёки транзит тарзида олиб ўтилишига йўл қўяди.

  • Назорат остида етказиб бериш усули жиноят содир этиш қуроли ёки воситаси бўлган бошқа ашёларга ёхуд жиноий йўл билан топилган ашёларга ёки улар билан қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар содир этиш контрабанда ҳисобланувчи ашёларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.
  • Назорат остида етказиб бериш усулидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинади.
  • Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, прекурсорларни ва бошқа ашёларни назорат остида етказиб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Ўзбекистон Республикасида жиноят иши қўзғатилмайди.
  • Давлат божхона қўмитаси қабул қилинган қарор тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорини дарҳол хабардор қилади.

Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган, эркин реализация қилиш тақиқланган ёки муомаласига қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензия ёки рухсатнома асосида йўл қўйиладиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, прекурсорлар ва бошқа ашёлар назорат остида етказиб берилаётганда бу товарлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тўлиқ ёки қисман олиб қўйилиши ёки алмаштирилиши мумкин.

  • Одамларнинг соғлиғи, атроф муҳит учун катта хавф туғдирадиган ёхуд оммавий қирғин қуроли тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ашёлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда алмаштирилиши керак.
  • Назорат остида товар етказиб бериш усули қўлланилганда мусодара қилинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни тасарруф этиш
Chat