Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5970 марта ўқилди

Ер участкаларидан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари, қуриш лойиҳалари ва қоидалари билан белгиланади.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ер участкалари берилаётганда юридик ва жисмоний шахсларни ер участкаларидан фойдаланишга доир шаҳарсозлик талаблари тўғрисидаги ахборот билан таъминлайди.

  • Объект қурилиши қурилиш бошланган санадан эътиборан 2 йил ичида ёки шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда, объект тугалланмаган деб ҳисобланади.
  • Ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларда қуйидагилар кўрсатилиши керак

Бинолардан фойдаланиш шароитларини ўзгартириш, уларнинг жисмоний эскириши туфайли юзага келган йўқотишлар ўрнини имкони борича тўлдириш, бинолардан фойдаланишнинг янги мақсадларига эришиш учун асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар мажмуи объектларни реконструкция қилишдир.

  • Ер участкасини олиб қўйиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг олиб қўйилган ер участкасидаги кўчмас мулк объектларини бузиш фақат кўчмас мулк бозор қийматининг ва мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин амалга оширилади.
Chat