Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9995 марта ўқилди

Судья қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим:
  • мазкур иш илгари кўрилганда судья сифатида иштирок этган бўлса ва ишни кўришда унинг такрорий иштирок этишига Кодекс талабларига мувофиқ йўл қўйилмаса;
  • мазкур иш илгари кўрилганда унда прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоҳ сифатида иштирок этган бўлса;
  • ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг қариндоши бўлса;
  • ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;
  • ишни кўраётган ҳайъат таркибидаги судьянинг қариндоши бўлса.

Прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлиси котиби қуйидаги ҳолларда ишни кўришда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим.

  • Ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақидаги ариза асослантирилган бўлиши ва ишни мазмунан кўриш бошлангунига қадар маълум қилиниши керак.     
  • Иш кўрилаётганда ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш ҳақида ариза беришга, агар ўзини ўзи рад қилиш ёки рад қилиш учун асос ўзини ўзи рад қилиш ёхуд рад қилиш ҳақида ариза берган шахсга ишни мазмунан кўриш бошланганидан кейин маълум бўлиб қолган тақдирдагина йўл қўйилади.
  • Айни бир шахс томонидан айни бир асослар бўйича такроран рад қилиш билдирилиши мумкин эмас. Такроран рад қилиш билдирилган тақдирда, у кўриб чиқилмайди.

Рад қилиш тўғрисида арз қилинган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрини, агар рад қилиниши талаб этилаётган шахс тушунтириш беришни хоҳласа, унинг ҳам фикрини эшитади.

Ишни якка тартибда кўраётган судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала суд раиси томонидан ҳал қилинади.

  • Иш ҳайъат таркибида кўрилаётганда судьяни рад қилиш тўғрисидаги масала рад қилиниши талаб этилаётган судьянинг иштирокисиз суд таркибининг кўпчилик овози билан ҳал қилинади. Рад қилишни ёқлаб ва унга қарши берилган овозлар сони тенг бўлиб қолса, судья рад қилинган ҳисобланади.
  • Бир нечта судьяни ёки ишни кўраётган суднинг бутун таркибини рад қилиш тўғрисидаги масала шу суд таркиби томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал қилинади.
  • Прокурор, эксперт, мутахассис, суд мажлиси котибининг ва таржимоннинг ўзини ўзи рад қилиши ёки уларни рад қилиш тўғрисидаги масала ишни кўраётган суд томонидан ҳал этилади.
  • Судьянинг ўзини ўзи рад қилиш тўғрисидаги масала ушбу моддада назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
  • Рад қилиш тўғрисидаги масалани кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади.

Ўзини ўзи рад қилиш тўғрисидаги ёки судьяни ёхуд бир нечта судьяни ёинки бутун суд таркибини рад қилиш ҳақидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда иш ўша судда, бироқ судьяларнинг бошқа таркибида кўрилади.

Агар ўзини ўзи рад қилишни ва рад қилишни қаноатлантириш натижасида ишни айни ўша судда кўриш учун суднинг янги таркибини шакллантириш имкони бўлмаса, иш бошқа судга ўтказилиши керак.

Chat