Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5596 марта ўқилди

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туриши шарт:
  • мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, фуқаролик ишлари бўйича суд, жиноят ишлари бўйича суд, маъмурий суд ёки иқтисодий суд томонидан кўрилаётган бошқа иш ёки масала юзасидан, шунингдек тергов ҳаракатлари олиб борилаётган иш ёки масала юзасидан қарор қабул қилингунига қадар кўриш мумкин бўлмаганда;
  • ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро вафот этганда, агар низоли ҳуқуқий муносабатлар ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса;
  • ишда иштирок этувчи шахс бўлган фуқаро муомала лаёқатини йўқотганда.

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тўхтатиб туришга ҳақли:
  • суд томонидан экспертиза тайинланганда;
  • ишда иштирок этувчи шахс бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганда;
  • аризачи бўлган фуқаро давлат мажбуриятини бажариш учун жалб қилинганда.

Иш юритиш тўхтатиб турилган тақдирда, Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган ёхуд суд томонидан тайинланган муддатларнинг ўтиши тўхтатиб турилади.

Иш юритиш тиклангунига қадар суд бирор-бир процессуал ҳаракатни амалга оширишга ҳақли эмас, бундан дастлабки ҳимоя чораларини кўришга ва далилларни таъминлашга қаратилган ҳаракатлар мустасно.

Иш юритишни тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф қилинганидан кейин иш юритиш тикланади.

Иш юритишни тўхтатиб туриш, уни тиклаш тўғрисида ёки уни тиклашни рад этиш ҳақида суд ажрим чиқаради.

Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.

Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги, иш юритишни тиклашни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.

Chat