Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6952 марта ўқилди

АДМИНИСТРАТИВНЫЙ ШТРАФ - МИГРАНТЫ.org

Жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс жаримани ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида ихтиёрий равишда тўлаши шарт. Маҳкум белгиланган муддатда жаримани ихтиёрий равишда тўламаган тақдирда, жарима давлат ижрочиси томонидан мажбурий тартибда ундириб олинади.

  • 18 ёшга тўлмаган жиноят содир этган ва жарима тариқасидаги жазога ҳукм қилинган шахс ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб олти ойлик муддат ичида жаримани ихтиёрий равишда тўлаши шарт.        

Агар белгиланган муддатда жаримани тўлиқ миқдорда тўлашга маҳкумнинг имкони бўлмаса, суд унинг илтимосномасига кўра ҳукмнинг ижросини ЖПКнинг 533-моддасида белгиланган тартибда кечиктириши ёки жаримани бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этиши мумкин.

  • Маҳкумнинг жаримани тўлашдан бўйин товлаши бу жазони Жиноят кодексининг 44 ва 82-моддаларида назарда тутилган тартибда ва доирада бошқа жазо билан алмаштиришга сабаб бўлади.
Chat