Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8959 марта ўқилди

Лишение свободы векторы, стоковая векторная графика Лишение свободы,  рисунки | Depositphotos®

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар тергов ҳибсхонасининг маъмурияти ҳукм қонуний кучга кирганлиги тўғрисида суд хабарномасини олган кундан бошлаб 10 кунлик муддат ичида жазони ўташ учун жўнатилади.

Ушбу муддат давомида маҳкум:
  • қариндошлари ёки бошқа шахслар билан бир марта қисқа муддатли учрашиш;
  • ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган бир марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга.

  • Тергов ҳибсхонасининг маъмурияти маҳкум жазони ўташ учун жўнаб кетганлиги тўғрисида унинг оиласига 3 кунлик муддат ичида хабар юбориши шарт.
  • Жазони ижро этиш муассасасининг маъмурияти маҳкум етиб келган кундан бошлаб 3 кунлик муддат ичида бу ҳақда ҳукм чиқарган судни хабардор қилиши, шунингдек маҳкумнинг оиласига муассаса манзилини кўрсатиб ҳамда маҳкумнинг ёзишма олиб бориш, учрашув, посилка, йўқлов ва бандероллар олиш, телефон орқали сўзлашув ҳуқуқларини тушунтириб, хабарнома юбориши шарт.

Муассасага етиб келган маҳкумлар уларнинг шахсини ўрганиш ва шароитга мослашиб олишлари учун 15 суткагача муддатга, одатда, қабул бўлимига жойлаштирилади, манзил-колонияга келган ҳамда хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун тергов ҳибсхоналари ва турмаларда қолдирилган шахслар бундан мустасно.

Муассасага етиб келганларидан сўнг маҳкумларга жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида керакли ахборот берилади, шунингдек уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтирилади.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс бутун жазо муддатини, одатда, битта муассасада ўтайди.

Маҳкумни бир колониядан айни шу турдаги бошқа колонияга жазони ўташни давом эттириш учун ўтказишга унинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида унинг розилигини олган ҳолда, шунингдек маҳкумнинг мазкур муассасада қолишига тўсқинлик қилувчи бошқа ҳолларда йўл қўйилади.

  • Маҳкум касал бўлиб қолган тақдирда уни колониядан ёки турмадан ихтисослашган даволаш муассасига ўтказишга тиббий хулоса асосида йўл қўйилади.
  • Жазони ижро этиш муассасаларида эркаклар ва аёллар, вояга етмаганлар ва катта ёшлилар, озодликдан маҳрум этишга биринчи марта ҳукм қилинган шахслар ва илгари бу жазо турини ўтаган маҳкумлар алоҳида-алоҳида сақланади.

Қуйидагилар бошқа маҳкумлардан батамом ажратилиб, алоҳида сақланади:
  • ўта хавфли рецидивистлар;
  • умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган маҳкумлар;
  • маҳкум ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • суд ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар;
  • турли юқумли касалликларга чалинган маҳкумлар.

Chat