Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16774 марта ўқилди

Жазони ижро этиш муассасаларида режим жазодан кўзланган мақсадга эришиш учун белгиланади.

Режим қуйидагиларни таъминлайди:
  • маҳкумларни батамом ажратиб қўйиш, уларни қўриқлаш ва назорат қилиб туришни;
  • маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, шунингдек уларнинг ўз мажбуриятларини адо этишини;
  • муайян тоифадаги маҳкумларни алоҳида-алоҳида сақлашни;
  • муассаса турига қараб маҳкумларни ҳар хил шароитда сақлашни;
  • маҳкумларнинг ва муассаса ходимларининг хавфсизлигини.

Жазони ижро этиш муассасаларида, манзил-колонияларни истисно этганда, маҳкумлар белгиланган намунада кийим киядилар.

Муассаса маъмурияти маҳкумларни назорат ва текширишнинг техникавий воситалари қўлланилаётганлигидан хабардор этиши шарт.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ўз ёнида сақлашга рухсат этилган нарсалар ва буюмлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.

Маҳкумларнинг ёнидан топилган, фойдаланишга рухсат этилмаган нарсалар ва буюмлар муассаса бошлиғининг қарорига биноан олиб қўйилади ҳамда маҳкум озод бўлгунга қадар сақлаш учун топширилади ёки йўқ қилиб ташланади ёхуд давлат фойдасига ўтказилади ва бу ҳақда тегишли ҳужжат тузилади.

Тинтув ва кўздан кечириш тартиби

Жазони ижро этиш муассасаларида тезкор-қидирув фаолияти:
  • маҳкумлар, муассаса ходимлари ва бошқа шахслар хавфсизлигини таъминлаш;
  • маҳкумлар мазкур муассасага етиб келгунга қадар содир этган жиноятларни аниқлаш ва фош этиш;
  • жиноятларни ҳамда белгиланган сақлаш режимини бузиш ҳолларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш;
  • жазони ижро этиш муассасаларида содир этилган жиноятларни фош этиш;
  • озодликдан маҳрум этиш жойларидан қочган маҳкумларни қидириш;
  • бошқа жиноятларни фош этишда ёрдам бериш мақсадида амалга оширилади.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни тўхтатиб қолиш мақсадида, шунингдек уларни ушлаш чоғида, агар бошқа усуллар билан муассаса маъмуриятининг қонуний талабларини таъминлашнинг иложи бўлмаса, маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ишлатилиши мумкин.

Маҳкумларга нисбатан махсус воситаларни ишлатиш тартиби

Алоҳида ҳолларда, агар жиноятни бошқа воситалар билан тўхтатишнинг иложи бўлмаса, энг сўнгги чора сифатида ўқотар қурол қўллашга йўл қўйилади.

Ўқотар қурол қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин.

  • Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар ўз шахсий ҳисобварағидаги пул ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсаларни пул ўтказиш йўли билан сотиб олишлари мумкин.
  • Сарфлашга рухсат этиладиган пул миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади.

1 ой давомида сарфлашга рухсат этилган пулнинг умумий суммаси қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги керак

Chat