Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12822 марта ўқилди

Қозоғистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтиш учун амалдаги миллий паспорт (ID) талаб қилинади, сўнг Давлат чегарасини кесиб ўтишда чегара хизмати паспортга муҳр қўяди.

  • Кейинги барча тартиблар, жумладан, вақтинчалик прописка олиш, СТИР (зарурат туғилганда) бериш ва жисмоний шахсдан ишлаш учун рухсатнома олиш Давлат хизматлари марказида (ДХМ) амалга оширилади.     

Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома бериш
  • Қозоғистонга келган хорижликлар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олмасдан 30 кунгача қолиш ҳуқуқига эга.
  • 30 кунда ортиқ муддатга (иш, ўқиш, даволаниш, бизнес муҳожирлари, шунингдек, оилани бирлаштириш ва миссионерлик фаолияти учун) вақтинчалик яшаш учун рухсатнома берилади. 

Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олиш учун қабул қилувчи шахс Қозоғистон Республикаси фуқароси, Қозоғистон Республикасида доимий яшовчи чет эллик ва фуқаролиги бўлмаган шахс ёки Қозоғистон Республикасидан рўйхатдан отган юридик шахс, муҳожирларни Қозоғистон Республикасига вақтинча яшаш таклиф қилиш ва (ёки) яшаш жойини тақдим этиш учун ариза берувчилар ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қиладилар.

Давлат божини тўлаш учун СТИРни рўйхатдан ўтказиш
  • Ишга рухсат олиш учун Қозоғистон Республикаси ҳудудида иш берувчини топиш ва меҳнат шартномасини тузиш керак. Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова, Грузия ва Украина республикалари фуқаролари фойда олмасдан жисмоний шахсларда ишлаш ҳуқуқига эга. ЕОИИ фуқаролари (Россия, Қирғизистон, Беларусия, Арманистон) Қозоғистон Республикаси ҳудудида меҳнат шартномаси асосида рухсатнома олмасдан меҳнат фаолиятини амалга оширадилар.    
  • Давлат божини тўлаш учун Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова, Грузия ва Украина фуқаролари СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) олишлари керак.
  • Бунинг учун сиз ДХМга мурожаат қилишингиз керак, шу билан бирга муҳожир ўзи билан миллий паспорт бўлиши керак.

Ишга рухсат олиш учун яшаш жойидаги ДХМга қуйдагиларни тақдим этишингиз керак
  1. Меҳнат муҳожирига рухсат олиш учун ариза
  2. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини олдиндан тўлаш тўғрисидаги квитанциялар (сканердан ўтказилгандан сўнг у хизматни олувчига қайтарилади)
  3. Давлат чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги белгиси бўлган паспорт (сканердан ўтказилгандан сўнг у хизматни олувчига қайтарилади)
  4. Танланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолиятига тўсқинлик қиладиган касалликлар ёқлигини тасдиқловчи чет эл фуқаросининг тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (075 /у шаклдаги тиббий маълумотнома)  
  5. Бармоқ излари ва суратга олиш сертификати (агар ўтган календарь йилда муҳожир томонидан меҳнатга рухсатнома олганлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлса, бармоқ излари ва суратга олиш амалга оширилмайди)
  6. Тиббий суғурта (сканердан ўтказилгандан сўнг у хизматни олувчига қайтарилади)
  7. “Қозоғистон Республикасида вақтинча бўлган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга вақтинчалик яшаш учун рухсатнома бериш” проактив давлат хизмати кўрсатилган тақдирда, Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи ва хизматни олувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси (сканердан ўтказилгандан сўнг у хизматни олувчига қайтарилади).
  • Фото, видео, бармоқ изини қайд этиш давлат хизматлари марказида ёки ички ишлар органларининг тезкор экспертиза бўлимида амалга оширилиши мумкин.
  • Тиббий суғуртани суғурта компанияларининг терминаллари мавжуд бўлса, давлат хизматлари марказларида ҳам олиш мумкин.   
  • Миллий паспорт, тиббий маълумотномалар, криминалист маълумотномаси, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция, тиббий суғурта тўлови тўғрисидаги квитанцияни ДХМга тақдим этиш орқали сиз 1 иш куни ичида ишлашга рухсат олишингиз мумкин.

Рухсат бериш муддати давлат божи тўланган муддатга боғлиқ, лекин 3 ойдан ошмаслиги керак. 

Иш рухсатномасини узайтириш
  1. иш рухсатномасини 1 йилгача узайтириш мумкин.
  2. Рухсатномани узайтириш учун сиз Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтинчалик яшаш жойингиздаги ДХМ билан боғланишингиз ва қўйдагиларни тақдим этишингиз керак:
  3. меҳнат мухожири учун рухсатномани узайтириш учун ариза;
  4. жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини олдиндан тўлаш тўғрисидаги квитанциялар (сканердан ўтказилгандан сўнг у хизматни олувчига қайтарилади)
  5. меҳнат муҳожирига илгари берилган рухсатнома
  6. Қозоғистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчи ва хизматни олувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси (сканердан ўтказилгандан сўнг у хизматни олувчига қайтарилади)
  7. Тиббий суғурта (сканердан ўтказилгандан сўнг у хизматни олувчига қайтарилади)
  • Шунингдек, ишлаш учун рухсатнома муддатини узайтириш учун www.egov.kz электрон ҳукумат портали орқали мурожжат қилишингиз мумкин.

Портал орқали рухсатнома қайта расмийлаштириш учун хизмат кўрсатувчининг электрон рақамли имзоси ва меҳнат муҳожирига рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтиришга розилик берган иш берувчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон сўровни тақдим этиш зарур.

Chat