Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5884 марта ўқилди

Туғилганлик, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралиш ва ўлим фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 йилдаги "Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида" низомга кўра тартибга солинади.  

Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади:

  • туғилганлик;
  • никоҳ тузиш;
  • никоҳдан ажралиш;
  • ўлим.

Далолатнома ёзувларини қайд этиш қуйидаги ҳолатларда рад қилиниши мумкин:
  • агар далолатнома ёзувини қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;
  • агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан ушбу Қоидаларда ва бошқа қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;
  • агар далолатнома ёзувини қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этишда консуллик йиғими ундирилади.

Chat