Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6329 марта ўқилди

Чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ўлимини қайд этиш марҳум яшаб турган ёки ўлим содир бўлган жойдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан амалга оширилади.

Агар ўлимни қайд этиш марҳумнинг яшаш жойидан бошқа округда амалга оширилса, у ҳолда ўлимни қайд этган консуллик муассасаси марҳум ҳисобда турган консуллик муассасасига унинг фамилияси, исми, отасининг исми, ўлган санаси, шунингдек ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувининг рақами ва ўлим қайд этилган жой ва сана кўрсатилган хабарнома юборади.

Агар ўлимни қайд этишда марҳумнинг ҳомийсиз қолган вояга етмаган болалари борлиги маълум бўлса, у ҳолда консул шу куннинг ўзидаёқ бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар беради.

Ўлим қайд этилгандан кейин марҳумнинг ҳужжатлари дипломатик почта орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига жўнатилади.

Бунда марҳумнинг бекор қилинган паспорти кейинчалик қонунчиликда белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига жўнатилади.

Марҳумнинг паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг йўқлиги ўлимни қайд этиш учун тўсиқ бўла олмайди, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабардор қилинади.

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этишда консуллик йиғими ундирилади.

Ўлимни қайд этишга электрон ариза бериш учун ҳаволага ўтинг.

Chat