Ҳа. Ўзбекистон ҳудудида:
Шунинг учун хорижий фуқаро амалдаги ва Конвенция талабларига жавоб берадиган миллий ёки тегишли халқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Ўзбекистонда транспорт бошқариши мумкин.
Йўқ. Амалдаги қоидага кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон ҳудудида фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳақиқий ҳисобланади.
Демак, Ўзбекистон фуқароси хорижда ҳайдовчилик гувоҳномаси олган бўлса, Ўзбекистонда ундан фойдаланиш учун уни белгиланган тартибда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириши керак.
Бошқа хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилишидан олдин ЙҲХББ орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида текширилади.
Гувоҳнома ҳақиқий экани тасдиқланса, шахс:
Имтиҳонлар муваффақиятли топширилгандан кейин хорижий гувоҳнома Ўзбекистоннинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади.
Умумий тартибдаги хорижий гувоҳномаларни алмаштириш бўйича 76-бандда 2026 йил 21 январдан тиббий кўрикдан ўтиш талаби мавжуд эмас. Амалда гувоҳномани Ташқи ишлар вазирлиги орқали текшириш ва назарий ҳамда амалий имтиҳонларни топшириш назарда тутилган.
Бироқ айрим махсус тоифалар, масалан тегишли халқаро битим мавжуд бўлган ННТларнинг хорижий ходимлари учун қонунчиликда алоҳида тартиб ва тиббий кўрик талаби сақланган.
Хорижий давлатларнинг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотлар ҳамда айрим бошқа белгиланган тоифадаги ходимларнинг Вена конвенцияси талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ташқи ишлар вазирлиги орқали мурожаат қилинганда Ўзбекистон миллий гувоҳномасига имтиҳонсиз алмаштирилиши мумкин.
Йўқ. Ўзбекистон миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилганидан кейин хорижий давлатда берилган гувоҳнома ЙҲХББ томонидан Ташқи ишлар вазирлиги орқали уни берган хорижий давлат ташкилотига юборилади. Бу тартиб 2024 йил декабрдан қонунчиликда аниқ белгиланган.
Эслатма: Ўзбекистон фуқароси учун хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси, ҳатто у Вена конвенцияси талабларига жавоб берса ҳам, Ўзбекистонда автомобиль бошқариш учун етарли эмас. Ўзбекистон фуқароси миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши керак.