Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6717 марта ўқилди

Прокуратура, тергов ва суриштирув органларидан чиқадиган ҳужжатлар ажрим, хулоса, айблов хулосалари ва ҳ.к ҳисобланадилар. Улар ҳорижга тақдим этилганда, апостиль қўйилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 5 июлдаги ПҚ-1566-сон қарорига мувофиқ давлат хизмати қуйидаги органлар томонидан кўрсатилади:

  • прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлардан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — Бош прокуратура.

Расмий ҳужжатларга электрон тарзда апостиль қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш СХЕМАСИ

Сўровномани кўриб чиқиш учун
  • таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
  • адлия органлари ва муассасаларидан ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларидан чиқадиган расмий ҳужжатлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида;
  • бошқа ҳужжатлар бўйича — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Мурожаат этувчи расман мурожаат этганидан сўнг тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.

Сўровнома такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Муддат: Ваколатли органдан тегишли ҳужжат келиб тушган куннинг ўзида.

Chat