Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9212 марта ўқилди



Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. 

Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, шу йилнинг 2021 йил  20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Chat