Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9867 марта ўқилди

Олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

  • Унга кўра, олий маълумотга эга бўлган бакалавр (дипломли мутахассис) даражасига эга шахслар бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олишлари мумкин.

Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августгача (шу куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтади.

  • Эътиборли жойи, давлат грантида ўқиганлар дипломнинг кўчирмаси билан ҳам рўйхатдан ўта олади. Ҳозир кучда бўлган Низомга кўра, фақат дипломнинг асли талаб этилар, натижада бюджетда ўқиганлар 3 йил ўтмасдан ҳужжат топширолмасди.

Қабул натижалари ҳар йили 30 августгача ОТМ томонидан эълон қилинади. 

  • Иккинчи ва ундан кейинги олий таълимда ўқиш 2-курсдан бошланади. Ўқиш давомийлиги бакалавриат таълим йўналишидан 1 йилга кам этиб белгиланади.
Chat