Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9126 марта ўқилди

Халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг илмий асосларини яратиш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади;
  • узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига 1 йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

Қуйидагилар белгиланди:
  • педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари, А. Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти ҳамда ҳудудий марказларда жорий этиладиган педагогик тайёргарлик модуллари бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади;
  • модуллар бўйича ўқитиш талабаларнинг олий таълим муассасасида таҳсил олишдан бўш бўлган вақтида Халқ таълими вазирлигининг гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, Халқ таълими вазирлигининг гранти эҳтиёж юқори бўлган педагогик мутахассисликлар бўйича вазирликнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратилади;
  • модулларни Халқ таълими вазирлигининг гранти асосида ўзлаштирган талабалар олий таълим муассасасини битирганидан сўнг 2 йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб бериш учун вазирлик томонидан давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига тақсимланади;
  • модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

Chat