Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16460 марта ўқилди

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Лицензия қуйидаги фаолият турлари учун берилади:
  • йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш;
  • йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш;
  • йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш;
  • йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш;
  • йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш;
  • йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш;
  • йўловчиларни шаҳарлараро автобусларда ташиш;
  • йўловчиларни шаҳарлараро микроавтобусларда ташиш;
  • йўловчиларни шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш;
  • йўловчиларни халқаро автобусларда ташиш;
  • йўловчиларни халқаро микроавтобусларда ташиш;
  • йўловчиларни халқаро енгил автомобилларда ташиш;
  • юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш;
  • юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш;
  • юкларни автомобиль транспортида халқаро ташиш.

Лицензиат лицензияловчи органга мурожаат қилганда бир ариза билан лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга.

  • Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари.
  • Лицензия олиш учун ариза берувчи давлат хизматлари марказига тақдим этадиган маълумотлар.

Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия намунаси.

2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охирига қадар шундай тартиб жорий этилди:

  • йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари 4 ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилди;
  • ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти лицензия варақасига асосан амалга оширилади;
  • лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади;
  • йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан шуғулланадиган ўзини ўзи банд қилган шахслар бир йилда бир маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;
  • ўзини ўзи банд қилган ташувчилар «Uztrans» ахборот тизими базасига киритилган кўп тармоқли поликлиникалар ва хусусий тиббиёт муассасалари орқали бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтиши шарт;
  • йўналишсиз такси фаолияти учун лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи барча турдаги ташувчилардан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;
  • йўналишсиз такси хизмати фаолиятига рухсат берувчи лицензия варақаларида фаолият ҳудуди акс эттирилади;
  • ўзини ўзи банд қилган ташувчиларнинг автомобиль транспорти том қисмига «TAXI» таниш белгили тўқсариқ рангли фонарь ўрнатилади;
  • бошқа соҳаларда меҳнат шартномасига асосан банд бўлган шахслар бир вақтнинг ўзида йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда шуғулланишлари мумкин
Chat