Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12530 марта ўқилди

Кимлар суғурта қилинади?

Амалдаги тартибга мувофиқ судьяларнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан мажбурий суғурта қилинади.

Суғурта шартномаси ваколатли давлат органи ва суғурталовчи ўртасида бир йил муддатга тузилади. Суғурта харажатлари давлат маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қайси ҳолатлар суғурта ҳодисаси бўлиши мумкин?

Судьянинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда:

  • ҳалок бўлиши;
  • соғлиғига шикаст етказилиши;
  • ногиронлик белгиланиши;
  • меҳнат қобилиятининг йўқотилиши қонунчилик ва шартнома шартларига мувофиқ суғурта ҳодисаси деб тан олиниши мумкин.

Суғурта тўловини ким олади?

Судьянинг соғлиғига зарар етганда тўлов судьянинг ўзига амалга оширилади.

Судья вафот этган тақдирда тўлов қонунчиликда ва суғурта шартномасида кўрсатилган наф олувчиларга берилади.

Наф олувчи — суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта тўловини олиш ҳуқуқига эга шахс.

Ҳодиса ҳақида қачон хабар берилади?

Суғурта қилдирувчи судьянинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етгани ҳақида маълум бўлган пайтдан бошлаб 20 иш куни ичида суғурталовчига хабар бериши шарт.

Тўлов қандай амалга оширилади?

Суғурталовчи барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин:

  • ҳодисани ўрганади;
  • уни суғурта ҳодисаси деб тан олиш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади;
  • белгиланган суғурта тўловини амалга оширади.

Қарор ва тўлов, қоида тариқасида, зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин 15 иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Рад этиш устидан шикоят

Суғурта тўлови рад этилса, рад этиш сабаблари ёзма равишда асослантирилиши керак.

Қарордан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш мумкин.

Chat