
Рад этиш — оила қонунчиликда белгиланган шарт ва мезонларга мувофиқ келмаганида болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланмаслиги.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оила Ижтимоий реестрга киритилган ва тўловни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаган тақдирда тайинланади.
Нафақа ёки моддий ёрдам қуйидаги ҳолларда автоматик равишда рад этилади:
Оилани «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» деб эътироф этиш, жумладан, қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
Қонунчиликда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича оилани камбағал ёки давлат таъминотидаги оила деб эътироф этишни рад қилишга йўл қўйилмайди.
Оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан юқори бўлса, уни «давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» деб топиш рад этилиши мумкин.
Бироқ белгиланган шартларга мувофиқ оғир ҳаётий вазиятга тушган айрим оилалар «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилиши мумкин.
Бунда оиланинг даромади, ижтимоий ҳолати ва «маҳалла еттилиги»нинг асослантирилган тавсияси инобатга олинади.
Нафақа ёки моддий ёрдам тайинлангани ёхуд рад этилгани ҳақида аризада кўрсатилган телефон рақамига СМС-хабар юборилади.
Хабарда рад этиш сабаби кўрсатилиши керак.
Оилани Ижтимоий реестрга киритиш, тоифага ажратиш ёки тўловни рад этиш ҳақидаги қарордан норози шахс туман ёки шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги апелляция кенгашига шикоят қилиши мумкин.
Шунингдек, қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқи мавжуд.