Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 56190 марта ўқилди

Маълумотнома нима учун берилади

Туғилганлик ҳақидаги маълумотнома ФҲДЁ архивида муайян шахснинг туғилганлиги қайд этилгани тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайди.

Маълумотномада, одатда:

  • шахснинг фамилияси, исми ва ота исми;
  • туғилган сана ва жой;
  • далолатнома ёзувининг санаси ва рақами;
  • қайд этган ФҲДЁ органи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.

Мурожаат қилиш

Хизматдан жисмоний шахслар:

  • Давлат хизматлари маркази;
  • my.gov.uz портали орқали фойдаланиши мумкин.

Сўровномада ариза берувчи ва маълумот сўралаётган шахс ҳақидаги маълумотлар, далолатнома ёзуви қайд этилган йил, сана ва ҳудуд кўрсатилади.

Учинчи шахс манфаатида мурожаат қилинса, нотариал тасдиқланган ишончнома; қонуний вакил мурожаат қилса, унинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Тўлов ва муддат

Маълумотнома:

  • умумий тартибда — БҲМнинг 5 фоизи эвазига 2 иш кунида;
  • тезлаштирилган тартибда — БҲМнинг 50 фоизи эвазига 1 иш кунида берилади.

Муҳим: туғилганлик ҳақидаги маълумотнома ва туғилганлик ҳақидаги такрорий гербли гувоҳнома — алоҳида ҳужжатлар. Агар ташкилот айнан гувоҳнома талаб қилса, такрорий гувоҳнома олиш хизмати танланиши керак.

ЯИДХП орқали берилган маълумотнома ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида тақдим этилади.

Chat