Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6568 марта ўқилди

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтади.


Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги 1 та ташкилотдаги ишга кирган ва ишдан бўшаганлиги бўйича ёзувларни тасдиқлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,08 баробари миқдорида йиғим ундирилади.

  • Ариза берувчи томонидан давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
  • Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этган тақдирда, унинг сўровномаси давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқа мобайнида, ЯИДХП орқали мурожаат этганда, автоматик тарзда тегишли давлат архивига электрон шаклда юборилади.

Тегишли давлат архиви сўровнома тушган вақтдан бошлаб йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлашга оид маълумотномалар учун 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли (матрик штрихли код) маълумотномани шакллантиради ҳамда (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) тегишли давлат хизматлари марказига ёки (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда ариза берувчига юборади. Бунда тўланган йиғим, агар мавжуд бўлса, банк хизмати тўловини айирган ҳолда, сўровномани қабул қилган архивдан сўровномани бажарган архивга ўтказилади.

Давлат хизматини кўрсатиш бўйича схема.

Chat