Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6790 марта ўқилди

Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш

  • Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом:
  1. фуқароларнинг автомототранспорт воситаларини сақлаш учун автомототранспорт воситалари эгаларига туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ берилган улар яшайдиган жойлар яқинидаги ер участкаларида уларнинг маблағлари ҳисобига қурилган якка тартибдаги гаражларга — иншоотларга;
  2. ташкилотларга берилган, автомототранспорт воситалари сақланганлиги учун тўлов ундирилмайдиган ер участкаларида жойлашган автомототранспорт воситаларини сақлаш жойларига;
  3. қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган автомототранспорт воситаларининг тўхташ жойларига татбиқ этилмайди.

Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак
  1. қаттиқ қоплама, ёритиш, ахлатни тўплаш учун контейнерлар, ёнғинга қарши воситалар, қаттиқ шатаклар ва шатакка олувчи тросслар мавжудлиги;
  2. йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларини таъминлайдиган ҳудудга кириш ва ундан чиқиш учун махсус ажратилган жойларнинг мавжудлиги;
  3. ҳудуд тўсилган бўлиши ёхуд кириш (чиқиш) учун махсус ажратилган жойни айланиб ўтиб ҳудудга эркин кириш (ундан чиқиш) имконини бермайдиган бошқа тўсиқларга эга бўлиши;
  4. автомототранспорт воситаларининг эркин кириши (чиқиши)ни истисно этувчи шлагбаум (ёки бошқа қурилма) мавжудлиги;
  5. агар бир неча қаторларда автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш имконияти мавжуд бўлса, ҳудуд ичида автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ажратилган полосалар мавжудлиги;
  6. кириш (чиқиш) учун ажратилган жойда назоратчи-кассирнинг хонаси (будкаси) бўлиши керак, унинг ташқи томонига кўринарли жойда автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш тарифлари ва шартлари йирик ҳарфларда ёзилган (ҳарфларнинг йириклиги камида 3 см бўлган) ёзув жойлаштирилади;
  7. автомототранспорт воситаларини жойлаштириш тегишли схемасининг мавжудлиги;
  8. автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатувчи юридик шахс, иш режими, телефон рақами кўрсатилган «Пулли автомобиллар тўхташ жойи» лавҳаси мавжудлиги;
  9. ногиронларнинг автомототранспорт воситалари учун махсус жиҳозланган камида иккита жой мавжудлиги.

Автомобиль тўхташ жойлари ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади
  1. автомобиль тўхташ жойларини қуриш бўйича лойиҳада назарда тутилмаган вақтинчалик ва капитал иншоотларни барпо этиш ва ўрнатиш;
  2. автомототранспорт воситасини таъмирлаш, ювиш, унга ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш, бунинг учун махсус ажратилган жойдан ташқари;
  3. двигатель ва агрегатлар учун очиқ ҳолдаги оловдан фойдаланиш;
  4. автомототранспорт воситасини соатига 5 км дан ортиқ тезликда бошқариш;
  5. тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш;
  6. ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун жойлар барпо этиш;
  7. автомототранспорт воситаларини чорпояларга, тагликларга ва шу кабиларга қўйиш.

Мижоз учун қулай бўлган кириб келиш жойида қуйидагилар осиб қўйилиши керак
  1. автомототранспорт воситаларини сақлаш қоидалари;
  2. ёнғин хавфсизлиги талаблари;
  3. автомототранспорт воситаларини қабул қилиб олиш ва сақлаш учун масъул шахсларнинг вазифалари;
  4. кўрсатиладиган хизматлар учун амалдаги тарифлар;
  5. юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.

Автомототранспорт воситаларини уй-жой мавзеларида доимий сақлаш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш хусусиятлари
  • Уйлар ёнидаги ҳудудда, ушбу ҳудудларнинг ободонлаштириш элементлари билан таъминланганлик норматив талабларига риоя этилганда, шунингдек уй-жойларнинг деразаларидан норматив бўйича узоқликка қатъий риоя қилинганда автомототранспорт воситаларини доимий сақлаш учун ёпиқ турдаги ва очиқ турдаги автомобиль тўхташ жойларини жойлаштиришга рухсат этилади.
  • Автомототранспорт воситалари эгаларининг якка тартибдаги гаражлари бузиб ташланган тақдирда уларга автомобиль воситаларини доимий сақлаш бўйича уй-жой мавзеларидаги бузиб ташланган якка тартибдаги гаражлар ўрнида ташкил этиладиган автомобиль тўхташ жойида доимий равишда бепул биркитилган жой берилади.
  • Автомототранспорт воситаларининг эгаларига доимий биркитилган вақтинча сақлаш жойларида автомототранспорт воситаси эгасининг уй манзили ва автомототранспорт воситасининг давлат тартиб рақами ёзилган табличка ўрнатилган бўлиши керак.
  • Турар жой мавзеларидаги автомототранспорт воситаларини доимий сақлаш жойларидаги бўш ётган ёхуд вақтинчалик фойдаланилмаётган (банд бўлмаган) жойларда, ушбу жойлар биркитилган автомототранспорт воситалари эгалари билан келишган ҳолда, фискал хотирали назорат-касса машинасидан ва пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалидан мажбурий равишда фойдаланилган тақдирда автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатишга йўл қўйилади.

Автомототранспорт воситаларини сақлаш хизматлар кўрсатувчи юридик шахсларга солиқ солиш хусусиятлари
  • Автомототранспорт воситаларини сақлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш (автотранспорт воситаларининг деҳқон (озиқ-овқат) бозорларининг автомобиллар тўхташ жойида вақтинча тўхтаб туриши бундан мустасно) бўйича пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқ белгилаб қўйилган солиқ ва йиғим тўлайдилар.
  • Автомототранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим миқдори халқ депутатлари тегишли туман (шаҳар) Кенгаши томонидан белгиланади ва у чекланган ставкалардан ортиқ бўлиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорлардан паст бўлиши мумкин эмас.

Chat