Шрифт ўлчами
Кўриниш
"Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (312-сон, 07.06.2022 й.) қабул қилинган.
Жамғарма маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида манфаатдор муассасалар раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда Васийлик кенгаши тузилади.
Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
Ҳаётий мисол
- Савол: Ў. исмли шахс оиласи “Темир дафтар”га киритилганлиги, 5 ёшли ўғли оғир аҳволда касал эканлиги, уни даволатиш билан боғлиқ харажатни қоплашга қандай ёрдам кўрсатилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш беришни сўраган.
- Жавоб: Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ёшларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар билан биргаликда, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга ҳам йўналтирилади.
Туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши раиси ва «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини бошқарувчи ҳисобланади.
Шу сабабли, Ў. исмли шахс аҳволи оғир бўлган бемор ўғлини даволатиш билан боғлиқ харажатни қоплашга ёрдам бериш юзасидан Ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши раисига мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ.