Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 18640 марта ўқилди

“Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–92-сон, 19.01.2022 й.) қабул қилинди.

  • Қарорга кўра,ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.
  • Ёшлар етакчиси, жумладан, “Ёшлар баланси”ни шакллантириб, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб боради.
  • Қарорга кўра, ҳар бир маҳаллада “Бир нуронийга ўн нафар ёш”, “Кекса авлод учрашувлари” лойиҳалари амалга оширилади.
  • Ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
  • Шунингдек, фаолиятини самарали ташкил этаётган, ўзининг шахсий фазилатлари билан ёшларга намуна бўлаётган ва уларга етакчилик қилаётган Етакчилар “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.
  • 2022 йил 1 мартдан Етакчининг тавсияси асосида ёшларга тегишли ёрдам турлари (13 та) берилади.

Қарор билан қуйидагилар ташкил этилди:

  • Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар ишлари шўъбаси;
  • Ёшлар ишлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари тузилмаларида маҳалла ва таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш бўлинмалари.

Давлат ОТМ ва уларнинг филиалларидаги ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорга (директор ўринбосарига) биринчи проректор (директорнинг биринчи ўринбосари) мақоми берилади.

  • Етакчи лавозимига номзодлар туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари бошчилигидаги танлов комиссияларини шакллантириш орқали очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади.

Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланади:

  • хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида;
  • хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – МҲЭКМнинг 5,5 баравари миқдорида;
  • хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – МҲЭКМнинг 6 баравари миқдорида.

Бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган Етакчи учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

  • Шунингдек, йил якуни бўйича юқори натижаларга эришган Етакчиларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида субсидия берилади.

Етакчи лавозимига ишга қабул қилинган шахсларнинг ҳарбий ва махсус унвонлари сақлаб қолинади.

Chat