Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 43194 марта ўқилди

Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан келишиш

Хизмат тавсифи: Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан келишиш учун ариза юбориш.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%);

Газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатларда бундан мустасно.

Натижани олиш усуллари: Анъанавий ёки электрон шаклда.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги: Уй-жой коммунал хўжалиги.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сонли "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида.

Хизмат натижаси: Газ таъминоти лойиҳасини ҳудудий газ таъминоти корхонаси билан келишиш.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

  1. Онлайн ариза;
  2. Газ таъминоти лойиҳаси электрон шаклда.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Юридик ва жисмоний шахсларга.

Рад этиш сабаблари

  • Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги;
  • Газ таъминоти лойиҳасининг техник шартлар талабларидан четга чиқиши.

Боғланиш: "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Call-center - 1104

Ташкилот: "Ҳудудгазтаъминот" АЖ

Шикоят аризаси бериш тартиби: Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда.

Бу қандай ишлайди?
  1. Лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаш ишларини амалга оширганидан сўнг ЯИДХПда сўровномани тўлдиради ва ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди, газ таъминоти лойиҳаси бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш жараёни билан бир вақтда келишиладиган ҳолатлар бундан мустасно.
  2. Лойиҳалаш ташкилоти сўровномага газ таъминоти лойиҳаси электрон шаклда илова қилади..
  3. Газ таъминоти корхонаси ушбу сўровнома асосида, шу жумладан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома тушганидан сўнг уч иш куни мобайнида газ таъминоти лойиҳасини келишади ёки келишишни рад этади.
  4. Газ таъминоти лойиҳасини келишиш уни газ таъминоти корхонасининг ЭРИ билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади ва келишилган газ таъминоти лойиҳасини ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юборади.


Хизматдан фойдаланиш*

*Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш

Хизмат тавсифи: Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш учун ариза юбориш.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).

Натижани олиш усуллари: Анъанавий ёки электрон шаклда.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги: Уй-жой коммунал хўжалиги.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сонли "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати: 7 иш куни мобайнида.

Хизмат натижаси: Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш, газ таъминоти шартномасини тузиш ва табиий газни етказиб бериш.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Юридик ва жисмоний шахсларга.

Рад этиш сабаблари: Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги.

Боғланиш: "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Call-center - 1104

Шикоят аризаси бериш тартиби: Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда.

Бу қандай ишлайди?
  1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак.
  2. ҲГТТ табиий газни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалайди.
  3. Икки иш кун мойбайнида ҲГТТ Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган газ таъминоти шартномасини юбориши керак.
  4. Талабгор расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини тасдиқлаши ва тасдиқланган газ таъминоти шартномасини ҲГТТга Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориши керак.
  5. ҲГТТ қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун олдиндан тўлов амалга оширилган кундан табиий газни етказиб бериши керак.

Қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган кундан табиий газни етказиб бериши керак.


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

1,2 МПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланишга техник шартларни олиш

Хизмат тавсифи: Газ тармоқларига уланаётган янги ва қўшимча газ истеъмоли жиҳозларига, шунингдек, газ таъминоти лойиҳаси ва табиий газдан фойдаланиш ҳажмлари ўзгаришига олиб келадиган уланиш нуқталари, ишлаб чиқариш фаолияти турлари ўзгартирилганда техник шартларни ишлаб чиқиш учун ариза юбориш.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: БҲМнинг 9% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 10%).

Натижани олиш усуллари: Анъанавий ёки электрон шаклда.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги: Уй-жой коммунал хўжалиги.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сонли "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида.

Хизмат натижаси: Газ тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Юридик ва жисмоний шахсларга.

Рад этиш сабаблари: Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги ва истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда қуввати ҲГТТ томонидан истеъмолчига табиий газни етказиб беришни таъминлайдиган газ тақсимоти тармоғининг мавжуд эмаслиги.

Боғланиш: "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Call-center - 1104

Шикоят аризаси бериш тартиби: Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда.

Бу қандай ишлайди?
  1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш керак.
  2. Уч иш кун мойбайнида ҲГТТ техник шартларни ишлаб чиқиши ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилинганда) юбориши керак.
  3. ҲГТТ талабгорга лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини амалга ошириш бўйича ўзининг тижорат таклифларини ва шартномалар лойиҳаларини бериш ҳуқуқи эга.


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.


Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш

Хизмат тавсифи: Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: Бепул.

Натижани олиш усуллари: Анъанавий ёки электрон шаклда.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги: Уй-жой коммунал хўжалиги.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон "Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш куни мобайнида.

Хизмат натижаси: Ҳисобга олиш ускунасини ечиш ва ўрнатиш.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Юридик ва жисмоний шахсларга.

Рад этиш сабаблари: Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги.

Боғланиш: "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Call-центр-1104

Бу қандай ишлайди?
  1. Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак.
  2. ҲГТТ талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунаси ечиб олинади.
  3. ҲГТТ талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириш.


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Газ таъминоти бўйича қарзни/олдиндан тўловни ҳисоблаш

Хизмат тавсифи: Ушбу хизмат газ таъминоти бўйича қарзларни олдиндан ҳисоблаш имконини беради.


Хизматдан фойдаланиш*

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Табиий газ ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва ўрнатиш билан бирга)

Хизмат тавсифи: Мазкур хизмат орқали табиий газ ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш учун ариза бериш имкони тақдим этилади.

Хизмат нархи ва тўлаш тартиби: Жисмоний шахслар учун. БҲМнинг 18% (Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда БҲМнинг 20%).

Натижани олиш усуллари: Анъанавий ёки электрон шаклда.

Хизматнинг соҳага тегишлилиги: Уй-жой коммунал хўжалиги

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сон "Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори.

Хизматни кўрсатиш муддати:15 иш куни ичида.

Хизмат натижаси: Ҳисобга олиш ускунасини ечиш, қиёслаш ва ўрнатиш.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси: Юридик шахслар.

Жисмоний шахслар учун ҳукумат топшириғига асосан табиий газ ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш муддати 2021 йил 1 августга қадар узайтирилди.

Рад этиш сабаблари: Сўровномада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек, тўловнинг амалга оширилмаганлиги.

Боғланиш: "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Call-center - 1104

Бу қандай ишлайди?
  1. Талабгор ДХМга ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши керак.
  2. Сўровномани тўлдирилгандан сўнг Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаб, юбориши керак.
  3. Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олинади.
  4. Метрологик хизмати ҳисобга олиш ускунасини ҲГТТдан қабул қилиб, қиёслашдан ўтказади. Сертификат ва ҳабарнома расмийлаштирилгандан сўнг уларни ЭРИ билан тасдиқлаб, ҲГТТга, шунингдек, ДХМга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборилади.
  5. ҲГТТга сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг ҳисобга олиш ускунасини метрология хизматидан олиб кетилади.
  6. Талабгор билан келишилган вақтда сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, хисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғалаш, далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдирилади.


Хизматдан фойдаланиш

* Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Шаблон ва шакллар намуналари

  • Газ уланиш ариза
Chat