Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6885 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 4-январдаги 3-сон қарори билан жабрланган аёлларга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери бериш, шунингдек, зўравонлик содир етган шахсларга унинг нусхасини тақдим этиш тартиби белгиланди.

Ҳимоя ордери зўрловчи ва жабрланувчи ўртасидаги алоқани ва бир хонада бўлишни тақиқлашни назарда тутади.

Тузатиш дастурининг асосий вазифалари
  • аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдинин олиш;
  • зўравонлик ҳолатларининг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
  • зўравонликларнинг яширин шаклларни аниқлаш в тузатиш;
  • зўравонлик содир этканлар ва бошқалар билан индивидуал (ёки гуруҳ шаклида) тушунтириш ишларини олиб бориш.

Қуйидагилар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланади
  • тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
  • жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;
  • тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
  • давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар.

Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида белгиланган тартибда қайд этилган мурожаатлар ва хабарлар дарҳол профилактика инспекторига тақдим этилади. Профилактика инспектори ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари томонидан тақдим этилган мурожаатлар ва хабарларни 24 соат мобайнида ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш давомида
  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахслар ҳамда бошқа шахслар билан ҳолат юзасидан суҳбат ўтказади;
  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахснинг турмуш тарзи, тазйиқ ва зўравонлик содир этилишининг келиб чиқиши сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганади;
  • жабрланувчи ва зўравонлик содир этган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини амалга оширади.

Профилактика инспектори мурожаат ва хабарларни ўрганиш якуни бўйича
  • тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини расмийлаштиради;
  • зўравонлик содир этган шахсларга ҳимоя ордери берилганлиги тўғрисида жабрланувчининг розилиги билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, шунингдек, бошқа тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотларни хабардор қилади;
  • тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари аниқланмаган тақдирда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли чораларни белгилайди ҳамда бу ҳақда фуқаролар йиғини раиси, котиби, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис иштирокида далолатнома расмийлаштиради.

Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин
  • тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахснинг тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);
  • тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг бир хонада бирга бўлишини тақиқлаш;
  • тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.

Агар ишни ўрганиш вақтида жиноят белгилари аниқланган тақдирда — ҳимоя ордерини бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш билан бир вақтда иш материалларини жиноий жавобгарлик масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади.

  • Ҳимоя ордери 30 кунга берилади. Агар бу муддат ичида хавф бартараф етилмаса, жабрланувчининг аризасига биноан ордер кўпи билан яна бир ойга узайтирилади.
  • Профилактика ва назорат ишларига меҳнат органлари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш идоралари, хотин-қизлар Қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам жалб этилади.
Chat