Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 21219 марта ўқилди

 

«Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари (тикувчилик, тўқимачилик, пазандачилик, соч турмаклаш, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги (мотокультиватор, ўт ўриш ўроқ машинаси, пайвандлаш аппарати, ўсимликларга ишлов бериш қурилмаси) ва бошқа соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда ёки 10 миллион сўмгача «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ субсидия ажратилади.

  • «Аёллар дафтари» жамғармаси орқали асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари харид қилиш мақсадида субсидия ажратиладиган ҳолларда, ариза берувчи Васийлик кенгаши раиси номига (аризада фуқаро ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва тури, сони, тахминий харид нархи ва бошқа қўшимча маълумотлар кўрсатилиши лозим) тақдим этади.
  • Ариза берувчининг қолган барча маълумотлари ахборот тизими орқали инсон омилисиз аниқлаб олинади.

Васийлик кенгаши томонидан фуқаронинг мурожаатини 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўрганиб чиқилади ҳамда ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Васийлик кенгаши қарорида асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва уларни харид қилиш учун ажратиладиган субсидия миқдори кўрсатилади.

  • Аризани кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки унда камчиликлар мавжудлиги ёхуд ёлғон маълумотлар кўрсатилганлиги аниқланган тақдирда, мурожаат қилувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берилади.

Васийлик кенгашининг ишчи органи — Оила ва хотин-қизлар бўлими Васийлик кенгаши қарори расмийлаштирилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида давлат харидларининг электрон тизими орқали қарорда кўрсатилган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини белгиланган тартибда харид қилиш чораларини кўради.

  • Буюртма асосида асбоб-ускуна ва (ёки) меҳнат қуроллари етказиб берилганда, бу ҳақда Васийлик кенгашининг ишчи органи қабул қилиб олган кундан бошлаб 1 иш кунидан кечиктирмай ариза берувчини хабардор қилади.
  • Тегишли асбоб-ускуна ва (ёки) меҳнат қуроллари ариза берувчига Васийлик кенгаши аъзолари ва ариза берувчи ўртасида тузиладиган далолатнома асосида топширилади. Далолатномада ариза берувчига тақдим этилаётган асбоб-ускуна ва (ёки) меҳнат қуролларининг хусусиятидан келиб чиқиб номи, тури, маркаси, кафолат муддати, харид қилинган нархи ва вақти кўрсатилиши керак.

Ариза берувчига ажратилган субсидия асосида харид қилинган асбоб-ускуна ёки меҳнат қуролларидан самарали фойдаланилаётганлиги, уларнинг техник ҳолати созлиги кафолат муддати давомида сектор штаби котиби томонидан ўрганилади.

Chat