Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 43693 марта ўқилди

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхатлар асосида «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилади.

  • Бир марталик моддий ёрдам «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа қонунчиликда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан ҳам берилиши мумкин.

Бир марталик моддий ёрдамни тўлаш учун
  • а) маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари секторлар раҳбарлари билан биргаликда, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга Низомнинг 14-бандига мувофиқ бир марталик моддий ёрдам бериш миқдорлари (суммаси) кўрсатилган рўйхатни туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этади;
  • б) туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими:
  1. «Аёллар дафтари» жамғармасининг даромадлари ва тушумлари прогнозидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) молия бўлими билан келишилган ҳолда, бир марталик моддий ёрдамни ойма-ой тўлаш графигини шакллантиради ҳамда Васийлик кенгашига тасдиқлаш учун киритади. Бунда тасдиқланган ойма-ой тўлаш графигининг нусхаси маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига ҳам тақдим этилади;
  2. тасдиқланган графикка асосан ҳар ойнинг 5 — санасига қадар маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида тўлов ведомостларини шакллантириб, туманлар (шаҳарлар) ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) тақдим этади;
  • в) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг бухгалтерия бўлимлари тасдиқланган ойма-ой тўлаш графиги ҳамда тўлов ведомостлари асосида «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлимига (филиалига) кўчиради;
  • г) хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг тегишли бўлими (филиали) томонидан бир марталик моддий ёрдам тўловлари ҳар ойнинг 5 — 27-саналарида амалга оширилади. Ойнинг охирги иш кунида ведомостлар ёпилади. Ойнинг 27 санасига қадар тайинланган, бироқ ўз вақтида талаб қилиб олинмаган моддий ёрдамга йўналтирилган маблағлар «Аёллар дафтари» жамғармасига ўтказилади ва олувчининг биринчи талабига кўра тўланади. Ёпилган ведомостнинг бир нусхаси туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимига тақдим этилади;
  • д) туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими муҳтож хотин-қизларга тўланган бир марталик моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ҳамда ёпилган ведомостнинг нусхасини тегишли маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига тақдим этади.

Бир марталик моддий ёрдам бир календарь йили давомида бир маротаба берилади.

  • Сектор раҳбарлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан «Аёллар дафтари»га киритилган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, шунингдек, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди бор ёлғиз оналарга қўшимча моддий ёрдам бериш чораларини кўриб боради.
Chat