Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6840 марта ўқилди

Маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ҳамда фуқароларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари «хонадонбай» ҳамда уларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари раислари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан турар жой учун ижара компенсациясини тўлаб бериш бўйича талабномалар шакллантирилади.

  • «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси мазкур талабномалар ҳамда секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосаси асосида белгиланган тартибда тўлаб берилади. 
  • Бунда:
  1. турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома уч томонлама — ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тегишли йилнинг сўнгги кунигача бўлган муддатга тузилади;
  2. турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Турар жой ижараси учун тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.

  • «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ва уларнинг бирга яшайдиган оила аъзолари бошқа дастурлар доирасида, ҳомийлик ёки бошқа маблағлар ҳисобидан уй-жой билан таъминланган ёхуд уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича ижтимоий ёрдам (кўмак) олган ёки имтиёзлардан фойдаланган хотин-қизларга Низом асосида турар жой ижара компенсацияси ажратилмайди.
  • Турар жой ижара компенсацияси тўлаб турилган даврда уй-жой билан таъминланган ёки ижтимоий уй-жойга жойлаштирилган хотин-қизларга янги турар жойга кўчиб ўтган ойдан бошлаб кейинги ойнинг биринчи санасидан турар жой ижара компенсацияси тўхтатилади. Мазкур тартиб ажратилган турар жой яшаш учун шароити мавжуд бўлган ҳолда хотин-қизлар томонидан кўчиб ўтиш рад этилган тақдирда ҳам қўлланилади.

«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштирилиши ёки ҳомийлар томонидан мулк ҳуқуқи асосида уй-жой билан таъминланиши мумкин.

  • Кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хотин-қизларга ижтимоий контракт асосида касб ўрганиш, меҳнат қилиш имконига эга бўлса, мустақил ёки аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлашиш бўйича ижтимоий мажбуриятлар юкланади.

  • Секторлар ишчи гуруҳлари томонидан тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг уй-жойи ҳолати ўрганилади ва нуқсон далолатномаси ҳамда таъмирлаш ёки қурилиш материалларини олиб бериш бўйича смета ишлаб чиқилиб, «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгашига киритилади.
  • Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача миқдорда маблағ ажратилади.
  • Васийлик кенгаши томонидан таъмирлаш сметаси бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, маблағ ажратилади ҳамда қурилиш ташкилотига (пудратчига) ёки қурилиш материаллари етказиб берувчи корхонага ўтказиб берилади.
  • Бунда қурилиш ташкилотга (пудратчи) ёки қурилиш материаллари етказиб берувчи корхона давлат харидларининг электрон тизими орқали аниқланади.
  • Секторлар раҳбарлари туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари билан биргаликда маблағ ажратилган вақтдан бошлаб таъмирлаш ишлари сифатли бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади.
Chat