Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4462 марта ўқилди

БМТ Аёллар ташкилоти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ташкилотидир.

БМТ Аёллар ташкилоти бутун дунё бўйлаб аёллар ва қизлар учун Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш мақсадини кўзлайди ва 4 та стратегик устуворликка эътибор қаратган ҳолда ҳаётнинг барча жабҳаларида аёлларнинг тенг иштирокини қўллаб-қувватлайди:

  • ҳукумат фаолиятида аёллар бошқаруви ва иштироки тенг;
  • аёлларнинг даромад олиш, муносиб иш танлаш ва иқтисодий мустақилликка эга бўлиш имконияти;
  • барча аёллар ва қизлар зўравонликнинг барча шаклларидан холилиги;
  • аёллар ва қизлар барқарор тинчлик ва инсонпарварлик ҳаракатларидан тенг фойда олиши.

Ташкилот қуйидаги асосий вазифаларни бажаради:

  • аёлларнинг ҳуқуқий мақоми бўйича комиссия ва ҳукуматлараро органларни сиёсат, глобал мезонлар ва меъёрларни ишлаб чиқишда қўллаб-қувватлаш;
  • аъзо давлатларга ушбу мезонларни жорий этишда ёрдам бериш, талаб қилган мамлакатларга тегишли техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш ва фуқаролик жамияти билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • БМТ тизимининг гендер тенглиги бўйича ишига раҳбарлик қилиш, мувофиқлаштириш ва масъулиятни ошириш, шу жумладан тизим миқёсида мунтазам мониторинг ўтказиш.
Chat