Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5493 марта ўқилди

Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисида Конвенция (CEDAW) — 1979 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган халқаро шартнома ҳисобланади. Мазкур конвенция аёллар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро қонун сифатида таърифланган бўлиб, 1981 йил 3 сентябрда тузилган ва 189 давлат томонидан ратификация қилинган.

Ўзбекистон Республикаси томонидан 18.08.1995 йилда ратификация қилинган.

Иштирокчи-давлатлар қуйидаги мажбуриятларни оладилар:
  • эркаклар билан аёллар ўртасидаги тенглик тамоийлини, агарда бу хозиргача қилинган бўлмаса, миллий Конституцияга ва бошқа тегишли қонунларга киритиш ҳамда қонун ва бошқа тегишли воситалар ёрдамида ушбу тамойилни амалиётга жорий этишни таъминлаш;
  • хотин-қизларнинг ҳар қандай камситилишини таъқиқловчи тегишли қонунчилик ва бошқа чораларни кўриш, зарур бўлганда санкцияларни қўллаш;
  • эркаклар билан тенглик асосида аёлларнинг ҳуқуқлари юридик жиҳатдан ҳимояланишни ўрнатиш, ваколатли миллий судлар ва давлат муассасаларининг ёрдамида хотин-қизларнинг ҳар қандай камситилишига қарши уларнинг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;
  • хотин-қизларнинг камситадиган бирон-бир хатти-ҳаракатларни амалга оширишдан тийилиш, давлат органлари ва муассасалари ушбу мажбуриятга мувофиқ фаолият кўрсатишларига кафолат бериш;
  • бирон-бир шахс, ташкилот ёки корхона томонидан хотин-қизлар камситилишини бартараф этиш учун барча тегишли чораларни кўриш;
  • хотин-қизларни камситувчи мавжуд қонунлар, қарорлар, урф-одатлар ва амалиётни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун барча тегишли чораларни, шу жумладан қонунчилик чораларини кўриш;
  • хотин-қизларни камситишдан иборат бўлган ўзиниг жиноятчиликка оид қонунларининг барча моддаларини бекор қилиш.

Иштирокчи-давлатлар хотин-қизларнинг эркаклар билан тенглик асосида ва ҳеч қандай камситишсиз халқаро миқиёсда ўз ҳукуматлари номидан вакиллик қилиш ва халқаро ташкилотлар ишида қатнашиш имкониятларини таъминлаш мақсадида барча тегишли чораларни кўрадилар.

Иштирокчи-давлатлар хотин-қизларга эркаклар билан бир хил фуқаролик ҳуқуқларини ва уларни амалга оширишнинг бир хил имкониятларини берадилар, жумладан, улар мулкни бошқариш ва шартномаларни тузиш вақтида хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқларини, шунингдек, трибунал ва суд муҳокамасининг барча босқичларида уларга нисбатан тенг муносабатни таъминлайдилар.

Chat