Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7057 марта ўқилди

Гендер стратегиясининг асосий мақсад ва вазифалари

  • Гендер стратегиясининг асосий мақсади — ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳақиқий тенглигини таъминлашдан иборат.

Гендер стратегиясининг асосий вазифалари
  1. Гендер стратегиясининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
  2. хотин-қизларнинг ер ва мулкка нисбатан эгалик қилиш имкониятларини кенгайтириш;
  3. жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, маданият, таълим, илм-фан ҳамда спорт муносабатларида хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг иштирок этишларини қўллаб-қувватлаш, қарор қабул қилишда уларнинг етакчилик қилишлари учун тенг имкониятларни яратиш;
  4. хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг жамиятдаги ўрни билан боғлиқ салбий қарашларни ўзгартириш;
  5. аҳоли бандлиги соҳасида хотин-қизлар ва эркаклар учун кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни, шунингдек, муносиб иш ўринларини яратиш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизларнинг тижорат банкларидан кредит олишга бўлган имкониятларини кенгайтириш;
  6. хотин-қизлар ва эркакларни бутун умри давомида ўқишга бўлган имкониятларини рағбатлантириш, уларнинг оилани режалаштириш борасидаги тиббий маданиятини ошириш ва репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини юксалтириш;
  7. одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, тазйиқ ва зўравонликни олдини олиш, уларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларни яратиш;
  8. оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларда барча оила аъзоларининг масъуллигини ошириш, эрта никоҳ, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, эрта туғруқ ҳамда оилавий ажралишларнинг олдини олиш;
  9. гендер тенглик тамойилларини илгари суришда, хотин-қизлар ва эркакларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини тенг амалга оширишда бюджетни режалаштириш, гендер масалаларини бюджет жараёнларига интеграциялаш, гендер статистикаси юритилишини такомиллаштириш;
  10. гендер тенглик, аёллар тадбиркорлиги, хотин-қизлар ва эркакларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини баҳоловчи халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  11. 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш миллий мақсадларига эришишда парламент, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш;
  12. гендер тенглик соҳасидаги халқаро шартномалардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига мос бўлган халқаро шартномаларни ратификация қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Chat