Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6880 марта ўқилди

  • Ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
  1. давлат органлари ва ташкилотларида хотин-қизларнинг иқтисодий ва молиявий имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тармоқ гендер стратегиялари ва ҳаракатлар дастурлари ишлаб чиқилишини қўллаб-қувватлаш;
  2. мамлакатда аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизларнинг кредит олишга, ер ва мулкка эгалик қилишга бўлган имкониятларини кенгайтириш;
  3. иқтисодиёт ва пул-кредит сиёсатининг турли йўналишларида, шунингдек балиқчилик, ўрмон, қишлоқ, фермер ва деҳқон хўжаликларининг раҳбарлик лавозимларида ишлайдиган хотин-қизлар сонини ошириш;
  4. хотин-қизлар масалалари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини кучайтириш, гендер сиёсатини амалга оширишда улар иштирокини қўллаб-қувватлаш;
  5. қишлоқ жойларида хотин-қизлар учун муносиб иш ўринларини яратиш, бир турдаги меҳнат учун хотин-қизлар ва эркакларнинг меҳнатига тенг ҳақ тўлаш, ишсиз хотин-қизларни ўзини ўзи банд қилиш орқали бандлигини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўриш;
  6. камбағал ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ишга жойлаштирилмаган хотин-қизларни, айниқса, чегара (ёки анклав), чекка ва бориш қийин бўлган олис (тоғли, чўлли) ҳудудлардаги хотин-қизларни ҳисобга олиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш;
  7. ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга хотин-қизлар ва эркаклар учун меҳнат бозорида муносиб иш ўринларининг ҳамда кафолатланган меҳнат шароитларининг яратилишини қўллаб-қувватлаш;
  8. ўзини ўзи банд қилган хотин-қизлар ва эркакларни қўллаб-қувватлаш, бундай шахслар томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш, аҳолининг ўзини ўзи банд қилишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш;
  9. хотин-қизлар учун меҳнат фаолиятини, жамият ҳаётидаги иштирокини оилавий мажбуриятлар билан бирга олиб бориш, шу жумладан меҳнат қилиш имкониятини берадиган, болаларни парваришлаш муассасалари тармоғини ташкил этиш ва кенгайтириш орқали шароитлар яратиш;
  10. одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида стратегик мақсадларга асосланган миллий ҳаракатлар дастурларининг ишлаб чиқилишини қўллаб-қувватлаш;
  11. гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат миграцияси, одам савдосидан жабр кўрган ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқароларни иш билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий реабилитациясига кўмаклашиш;
  12. меҳнат мигрантларининг ўз ҳуқуқлари тўғрисидаги хабардорлик даражасини ошириш, чет элда ишлаётган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматларини ташкил қилиш;
  13. миллий ва хорижий мамлакатларнинг махсус ваколатли давлат органлари ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш орқали чет элдаги меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларига яшаш ва меҳнат қилиш учун муносиб шароитларни яратиш, шу жумладан уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
  14. жинслар бўйича меҳнат миграцияси ва одам савдоси бўйича идоралараро статистиканинг шакллантирилишини қўллаб-қувватлаш;
  15. ташқи ва ички миграция, унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига таъсирини комплекс таҳлил қилиш, бу борадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
  16. гендер жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда иқлим ўзгариши таъсирининг олдини олиш бўйича миллий стратегиялар ва дастурларнинг қабул қилинишини қўллаб-қувватлаш;
  17. қишлоқ хўжалиги секторида банд бўлган хотин-қизлар ва эркакларнинг малакасини ошириш дастурларини қўллаб-қувватлаш, экологик жиҳатдан хавфсиз замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.
Chat