Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9400 марта ўқилди

  • Гендер стратегиясининг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, умумий мувофиқлаштириш, соҳанинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи муаммоли масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал қилиш мутасадди давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан амалга оширилади.
  • Гендер стратегиясини амалга ошириш мониторинги Гендер стратегиясида кўзда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлақонли бажариш бўйича ваколатли органлар фаолиятини баҳолаш индикаторлари асосида амалга оширилади.
  • Гендер стратегиясини амалга ошириш мониторинги натижалари бўйича тайёрланган ҳисоботлар Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси йиғилишида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлисларида кўриб чиқилади.
Chat