Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 25767 марта ўқилди

Ўзбекистон ҳукумати ва Халқаро меҳнат ташкилоти муносиб меҳнатнинг янги  дастурини тайёрлайди

Қайси ҳужжатлар таъсис ҳужжатлари ҳисобланади?

Нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий таъсис ҳужжати — муассислар ёки аъзолар томонидан тасдиқланган устав.

Агар ННТ уюшма ёки иттифоқ шаклида ташкил этилса, таъсис ҳужжатлари:

  • қатнашчилар тузган таъсис шартномаси;
  • қатнашчилар тасдиқлаган уставдан иборат бўлади.

Таъсис ҳужжатларидаги талаблар ННТнинг ўзи, унинг муассислари ва қатнашчилари учун мажбурийдир.

Таъсис шартномасида нималар белгиланади?

Уюшма ёки иттифоқнинг таъсис шартномасида, жумладан:

  • ташкилотни биргаликда тузиш тартиби;
  • муассисларнинг мол-мулк бериш шартлари;
  • ташкилот фаолиятида иштирок этиш тартиби;
  • ташкилотни бошқариш масалалари;
  • муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартлари белгиланади.

Муассислар ўзаро келишиб, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа шартларни ҳам киритишлари мумкин.

Уставда нималар бўлиши керак?

ННТ уставида, асосан:

  • ташкилотнинг номи, мақсад ва вазифалари;
  • ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият ҳудуди;
  • тузилмаси ва раҳбар органлари;
  • зарур ҳолларда назорат-тафтиш органлари ёки аудиторларни жалб этиш тартиби;
  • раҳбар органларининг ваколатлари, уларни шакллантириш тартиби ва ваколат муддати;
  • доимий ишлайдиган раҳбар органнинг жойлашган ери;
  • аъзоликка асосланган ташкилотларда аъзо бўлиш ва аъзоликдан чиқиш тартиби, аъзоларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни шакллантириш манбалари;
  • мол-мулкни бошқаришга оид ҳуқуқлар;
  • қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
  • уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби назарда тутилади. Жамоат фондлари учун назорат-тафтиш органининг мавжудлиги мажбурий ҳисобланади.

Уставга бошқа қоидаларни киритиш мумкинми?

Ҳа. ННТ фаолиятига тааллуқли ва қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам уставга киритилиши мумкин.

Уставда ташкилотнинг рамзий белгилари тавсифи ҳам назарда тутилиши мумкин. ННТнинг байроғи, эмблемаси, вимпели ва бошқа рамзлари давлат рамзларига ўхшамаслиги керак.

Chat