Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15450 марта ўқилди

Хизматдан фойдаланиш тартиби

Хизмат газ тармоғига уланиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари бажарилгандан кейин кўрсатилади.

Истеъмолчи:

  • Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали сўровнома юборади;
  • сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайди;
  • алоҳида ҳужжат тақдим этмайди.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Пломбалаш ва далолатнома

Ҳудудий газ таъминоти ташкилоти сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 1 иш куни ичида объектга чиқиб, табиий газ ҳисоблагичини пломбалайди ва далолатнома тузади.

Ҳисоблагич пломбаланган куннинг ўзида:

  • газ таъминоти шартномаси;
  • пломбалаш тўғрисидаги далолатноманинг бир нусхаси

истеъмолчига электрон шаклда юборилади.

Шартномани тасдиқлаш ва газ етказиб бериш

Истеъмолчи газ таъминоти шартномаси келиб тушганидан кейин уни 5 иш куни ичида ЭРИ ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситаси орқали тасдиқлайди.

Қонунчиликда олдиндан тўлов назарда тутилган истеъмолчиларга табиий газ олдиндан тўлов амалга оширилган кунидан, бошқа истеъмолчиларга эса тасдиқланган шартнома олинган кунидан етказиб берилади.

Ҳисоблагични пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини расмийлаштириш учун қўшимча ҳақ ундирилмайди.

Chat