Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 38172 марта ўқилди

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • давлат олий таълим муассасаларида уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;       
  • ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасарруфида ушбу таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифи асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Узбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади;
  • давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул бир йилда икки мартаавгуст ва январь ойларида ташкил этилади.

Бунда:

август ойидаги қабул — навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;

январь ойидаги қабул — дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади;

в) давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланади;

г) табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори Давлат комиссияси томонидан белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади;

д) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;

е) давлат олий таълим муассасаларига бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда чет эл фуқаросини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ва мутахассислик учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилади. Бунда, чет эл фуқароси олий таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра ўқишга қабул қилинади.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

  • давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;
  • давлат олий таълим муассасаларига (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Узбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнга қадар Узбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги расмий веб-сайтида эълон қилинади;
  • олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси Узбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 000 та ўрин ажратиб борилади.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади. Бунда:

  • тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизи аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимланади;
  • ҳар йили 20 июлга қадар тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти ўринларининг олий таълим муассасалари ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти Давлат комиссияси томонидан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Узбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таклифлари асосида тасдиқланади ҳамда Узбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
  • б) давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар қопланади:
  • 2021/2022 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;
  • 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.
Chat