Маълумотнома муайян кўчмас мулк объекти тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ёки ҳудудни ривожлантириш режаларига мувофиқ бузилиш ҳудудига тушган ёки тушмаганлигини тасдиқлайди.
Хизматдан жисмоний ва юридик шахслар фойдаланиши мумкин.
Маълумотномани:
Мурожаат Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали берилади.
Жисмоний шахс сўровномада:
Юридик шахс тўлиқ номи, СТИР, алоқа маълумотлари ва объектнинг кадастр рақамини кўрсатади.
Учинчи шахс манфаати учун мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома тақдим этилади.
Объектнинг кадастр рақами маълумотномани тўғри шакллантириш учун мажбурий маълумот ҳисобланади.
Давлат хизмати учун БҲМнинг 5 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Маълумотнома мурожаат қабул қилинганидан кейин 3 иш куни ичида берилади.
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган ягона маъмурий регламент асосида амалга оширилади.