Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2957 марта ўқилди

Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида камида 10 ўринли туманлараро тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари ташкил қилинади.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларида ички режим ҳамда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари ташкил этилади.           

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига жамоат жойларида (яшаш жойидан олиб бориш бундан мустасно) мастлик ҳолатидаги шахсларни тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб бориш учун қуйидаги мезонлар асос бўлади:
  • шахснинг мақсадли ҳаракатлар содир этиш ёки ўзи мустақил ҳаракатланиш қобилиятини йўқотганлиги (бирор жойда ётган ёки ўтирган ҳолати);
  • шахснинг уйқучанлиги, уйғотишнинг қийинлиги; 
  • шахснинг тикка ҳолатда мустақил тура олмаслиги
  • нутқининг ноаниқ, тушунарсиз, ўзаро боғлиқ бўлмаган узуқ-юлуқ алоҳида сўзлардан ташкил топиши (ғулдираши); 
  • саволларни яхши тушунмаслиги, ўзининг қаердалигини аниқ англаб етмаслиги.

Мастлик ҳолатидаги шахслар ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланади ва тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларига олиб борилади.

Мастлик ҳолатидаги шахс тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида 12 соатгача бўлганда далолатнома12 соатдан кўп вақт бўлганда ва тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлган ҳолларда касаллик тарихи расмийлаштирилади.

Тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб келинган мастлик ҳолатидаги шахсларни сутканинг тунги вақтида (соат 23:00 дан 06:00 гача) ёки йилнинг совуқ даврида чиқариб юбориш уларнинг қариндошлари кузатувида амалга оширилади.

Chat